«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:51
ЎЗO‘Z

II ярим йилликда инфляциянинг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда

11 июн, 15:55 1 962 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
II ярим йилликда инфляциянинг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда Карантин чораларининг босқичма-босқич юмшатилишига қарамай, иқтисодиётда инфляцион жараёнларнинг истиқболлари бўйича икки томонлама омиллар – бир томондан, ялпи талабнинг заифлашиши билан боғлиқ пасайтирувчи омил ва иккинчи томондан чекланган таклиф шароитида нархларнинг ўсишига таъсир қилувчи омиллар билан боғлиқ ноаниқликлар сақланиб қолмоқда.

Марказий банк хабарига кўра, асосий савдо ҳамкорлар иқтисодиётининг тикланиши ҳамда бизнес янги иқтисодий воқеликларга мослашишининг узоқроқ муддатга чўзилиши маълум бир ноаниқликларни келтириб чиқаради.

“Бунда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун асосий маҳсулотларнинг захираларини тўлдириш ва таклифини ошириш чораларини кўриш зарур.

Биринчи ярим йиллик охирига келиб, алмашув курсининг апрель ойидаги ташқи ва пандемия шароитларига тўғриланишининг таъсири пасайиши ҳамда йиллик инфляциянинг жорий даражаси (14-14,5 фоиз) сақланиб қолиши кутилмоқда”, - дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, Марказий банк йил охирига қадар инфляция прогнозини 11-12,5 фоиз даражасида сақлаб қолиши ва бунда II ярим йилликда инфляциянинг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда. Мазкур кутилмаларнинг асосий омиллари сифатида фаолликнинг аста-секин тикланиши билан ялпи таклифнинг талаб билан мувозанатлашиши ҳамда тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришсиз сақланиб қолишини келтириш мумкинлиги айтилади.

Июнь ва июль ойларида йиллик инфляция пасайиш тенденциясининг оралиқ мақсадли кўрсаткичлардан паст даражада сақланиб қолиши йилнинг II ярмида асосий ставкани пасайтириш учун шароит яратади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 82
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 94
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 91
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар