«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:17
ЎЗO‘Z

Майк Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди

11 июн, 10:00 2 463 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Майк Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди АҚШ Давлат департаменти дунёда диний эркинликнинг ҳолати тўғрисидаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. 2019 йил учун ҳужжат идора матбуот хизмати томонидан тарқатилди.

Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпео брифингда Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшилангани учун мақтаб ўтди.

«Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича бир қатор қадамлар қўйилди ва бу давом этмоқда. Йил бошида мен ушбу мамлакатда бўлганимда, диний арбоблар билан ажойиб музокаралар ўтказдим», - дея маълум қилди у.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда АҚШ ҳукумати мамлакатда диний гуруҳларга қарши қаратилган бирорта ҳам операция ўтказилмаганини қайд этган. 2018 йилда бу рақам 114та, 2017 йилда эса 240тани ташкил этгани айтилади.

«Бу катта ютуқ, ҳақиқий прогресс, Давлат департаментининг саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда», - дея таъкидлаб ўтди у.
Аввалроқ, АҚШ коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда маҳкумларнинг афв этилишига юқори баҳо берганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар