«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:52
ЎЗO‘Z

Фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи яна бир МЧЖ фаолиятига чек қўйилди

11 июн, 08:30 3 332 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи яна бир МЧЖ фаолиятига чек қўйилди 2019 йил май ойидан 2019 йил сентябрь ойига қадар Э.И. ва бошқалар билан бирга уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб қонунга хилоф равишда Жиззах шаҳрида жойлашган Almaz Supеr Avto МЧЖни таъсис қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Улар фуқароларнинг мулкини эгаллаш мақсадида автотранспорт воситаларини фоизсиз 2 ва 5 йил муддатга пулини бўлиб тўлаш шарти билан фуқароларга олиб беришни ваъда қилган.

Қайд этилишича, бу шахслар фаолиятини реклама қилувчи флайерларни МЧЖда ташкил қилинган тарифлар турига қараб 2.625.000 сўмдан 9.100.000 сўмгача сотиб, ўзининг зиммасидаги мажбуриятни ОАВ ва интернет тармоғи орқали янги жалб қилинган Андижон, Фарғона ва Наманган филиалларида шартнома тузилган жами 446 нафар мижоздан қабул қилинган 3.125.604.413 сўм пуллардан 1.626.055.000 сўм пулларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилиб, қолган 1.499.549.413 сўм пулларни кирим қилмасдан фуқароларга автомашина олиб бермасдан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари якунига кўра, Э.И.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 3-қисми “а,в” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 189-моддаси 1-қисми билан, Э.Қ. ва Д.Х.га ЖКнинг 188-1-моддаси 3-қисми “а,в” банди, 189-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, Э.И.га нисбатан “қамоққа олиш”, Э.Қ. ва Д.Х.га нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давомида жабрланувчиларга етказилган 3.125.604.413 сўм моддий зарарнинг 1.110.000.000 сўми ундирилган.
Жиноят иши тегишли тартибда суд муҳокамасига юборилган, дейилади маълумотда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 183
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар