«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:55
ЎЗO‘Z

Навоийда Хитой бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг тахминий нархи маълум қилинди

10 июн, 22:58 10 155 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Навоийда Хитой бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг тахминий нархи маълум қилинди Oushan COS1° GT.
Фото: Wikipedia

«Навоий» эркин иқтисодий зонасида Navoiy Motors қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилаётгани ҳамда қиймати 12 миллион долларга тенг ушбу лойиҳа доирасида Хитойнинг Oshan бренди остида дастлаб ички бозор учун йўлтанламас, пикап, минивэн каби кузовли автомобиллар йиғиш йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Корхона раҳбари мазкур автомобилларнинг тахминий нархини маълум қилди.

Корхона раҳбари Шерзод Мўминовнинг айтишича, айни пайтда заводни қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Йил якунига қадар мазкур ишлар тўлиқ якунланиб, автмобилларни йиғиш ва сотиш ишларини ҳам бошлаш кўзда тутилган. Автомобиллар нархи, тахминан, 13 минг доллардан 30 минг долларгача бўлиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, ЎзА корхона бош технологи Афшин Шакерига таяниб, Navoiy Motors’нинг Ўзбекистон—Эрон ҳамкорлигида қурилаётганини маълум қилганди. Navoiy Today’нинг ёзишича, завод Ўзбекистон—Австралия қўшма корхонаси ҳисобланади.

Аввалроқ «Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ компанияси базасида Volkswagen Caddy енгил тижорий автомобилларни ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани ва автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши ҳақида хабар берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 191
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар