«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:50
ЎЗO‘Z

Кимларга музқаймоқ ейиш тавсия этилмайди?

09 июн, 14:12 4 617 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кимларга музқаймоқ ейиш тавсия этилмайди? Фото: «Sm-news.ru»
Тез-тез музқаймоқ ейиш зарарли дейишади. Кимларга мумкин эмас? Қандай вазиятларда тавсия этилмайди? «Sputnik» радиосига берган интервьюсида шифокор-терапевт, тиббиёт журналисти Ольга Кашубина шулар ҳақида маълумот берди.
Кунлар исий бошлагач, музқаймоқ ейиш урфга киради: ҳам мазали, ҳам ҳузурбахш. Айтишларича, кўп музқаймоқ ейиш зарарли экан.

«Музқаймоқнинг асосий зарари — таркибидаги қанд моддаси. Агар одам соппа-соғ бўлса, совуққа ҳеч қандай қарши кўрсатмаси бўлмаса, дейлик, тиш ёки милк касалликлари бўлмаса, бемалол ейиши мумкин. Фақат музқаймоқ еяётганда қанд миқдорини назорат қилишни унутмаслик керак. Шунчаки кунлик меъёрни ошириб юбормасликка ҳаракат қилинг. Агар овқатланиш тартибига амал қилаётган бўлсангиз, музқаймоқ миқдорини чеклашингизга тўғри келади. Бу ширин маҳсулот, уни десерт сифатида истеъмол қилиш лозим», — дея тушунтирди Ольга Кашубина.

Айнан таркибида кўп миқдордаги қанд туфайли музқаймоқ болаларнинг тишига зарар етказиши мумкин, дея огоҳлантирди мутахассис.

«Музқаймоқ соғлом тишларга салбий таъсир ўтказиб, кариесни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис бола музқаймоқни егандан сўнг ҳеч бўлмаса тишларини яхшилаб тозалаб ювиш лозим», — дея тавсия қилади Ольга Кашубина.

Сутга аллергияси бор кишилар ушбу десертдан бош тортиши зарур. Ўзида лактоза ферменти етишмайдиган кишилар эса музқаймоқни чекланган миқдорда ейиши лозим.

«Агар сутга тоқат қилолмасангиз, яъни ўз лактоза ферментингиз етишмаса, музқаймоқ егандан сўнг ичакларда нохуш аломатлар пайдо бўлади. Бундай ҳолатда, яхшиси, оз миқдорда музқаймоқ еган маъқул. Сутга аллергиянгиз бўлмаса, бунинг хавфли жойи йўқ. Одатда сутга аллергияси бор одамлар ҳеч қачон музқаймоқ ейишмайди», — дея изоҳлади Ольга Кашубина.

Кашубинанинг таъкидлашича, музқаймоқ туфайли шамоллаб қолиш эҳтимоли жуда кам.

«Музқаймоқ кескин ҳарорат ўзгаришидан шамоллаб қолиши учун тана ҳароратини бирданига пасайтира олмайди. Овоз хиралашиши товуш пайчалари совқотиши билан боғлиқ. Бу саломатлик учун хатарли эмас, ҳол-аҳволга ҳам таъсир ўтказмайди», — деди Ольга Кашубина.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар