«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:55
ЎЗO‘Z

Европа ва Японияда ирқчиликка қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтди

08 июн, 06:30 2 646 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Европа ва Японияда ирқчиликка қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтди 7 июнда Японияда ва Европанинг бир нечта давлатлари, жумладан Испания, Италия, Бельгия, Швецияда ирқчиликка қарши кўп минг кишилик норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ушбу намойишлар АҚШда полиция томонидан қўлга олиниш вақтида қора танли Жорж Флойд ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолда ўтказилмоқда.

Испанияда энг йирик намойиш пойтахт Мадридда ўтган. Бу ерда АҚШ элчихонаси ёнида бир неча ўн минг киши тўпланган. Намойишчилардан кўпида “Мен бўғиляпман” деган ёзувли плакатлар бўлган. Флойд қўлга олиниш вақтида полициячилардан бири унинг бўйнини тиззаси билан босиб турганда айнан шу сўзларни айтган эди. Намойишчилар Испания ҳукуматини ирқчиликка қарши курашни кучайтиришга чақиришган. Шунингдек, қиролликнинг бошқа шаҳарлари – Барселона, Лерид, Севилья, Валенсия, Бильбаода ҳам намойишлар ўтказилган.

Шунингдек, Италияда ҳам кўп минг кишилик намойишлар ўтказилган. Жумладан, пойтахт Рим кўчаларига минглаб кишилар чиққан. Бельгияда Брюссель марказидаги адолат саройи яқинида минглаб намойишчилар тўпланган. Ҳукумат намойишчилар билан пандемия шароитида ҳеч қандай юришларсиз, бир жойда ўтказиладиган намойиш бўйича келишиб олган. Намойишчилардан ўзаро масофа сақлаш сўралган.

Шунингдек, Швецияда навбатдаги намойиш бўлиб ўтди. Гётеборг кўчаларига 2 мингга яқин киши чиққан. Аввалроқ шундай намойишлар Стокҳолм ва Мальмёда бўлиб ўтганди.

Япониянинг Осака шаҳрида Black Lives Matter (Қора танлилар ҳаёти муҳим) қўллаб-қувватловига осойишта марш ўтган. Унда 3 минггача намойишчи иштирок этган.

Худди шундай акциялар 6 июнда Германия, Британия ва Францияда бўлиб ўтганди. Берлиндаги намойишлар вақтида 30 га яқин полициячи жароҳат олган, 90 дан кўпроқ намойишчи ҳибсга олинган. Лондонда эса намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда 20 га яқин полициячи жабрланган.

Франциянинг Марселида намойишчилар полициячиларга қарата шиша идишлар ва тошлар улоқтиришган. Полиция бунга жавобан кўзни ёшлатувчи газ қўллаган. Париждаги намойишлар эса жиддий ҳодисаларсиз ўтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 0
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 1
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 75
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар