«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:46
ЎЗO‘Z

Чигирткалар қишлоқ хўжалигига ярим млрд. долларлик зарар етказди

07 июн, 10:53 3 634 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чигирткалар қишлоқ хўжалигига ярим млрд. долларлик зарар етказди Ҳозирги кунда Африка ва Осиё давлатларида чўл чигирткаси ёппасига кўпайиб, 15 миллион гектар майдонда учиб, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтмоқда. Бугунги кунда уларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига келтирган зарари 500 миллион АҚШ долларидан ошган.

2020 йилда республикамиз бўйича зарарли чигирткаларни 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши башорат қилинган.

Жорий йилнинг 3 июнь ҳолатига кўра, республика бўйича зарарли чигирткаларнинг 336,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 318,9 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловларни ўтказишга 173 та ОВХ пуркагичли трактор, 309 та моторли қўл пуркагичи, 33 та УМО пуркагичли автомашина, 6 та мотодельтаплан, 58 та водовоз ва 656 нафар ишчи жалб қилинган.

Ҳозирда ҳудудларда зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари ўтказилмоқда. Соҳа олимлари ва мутахассислари таҳлилларига биноан жорий йилда зарарли чигирткаларнинг ривожланиши ва тарқалишига об-ҳавонинг қулай келаётганлиги, июнь ойида ҳаво ҳарорати исиб кетиши билан яйловлардаги ўтларнинг қуриб қолиши натижасида зарарли чигирткаларни қўшни республикаларнинг чегарадош ҳудудларидан учиб ўтиши ва табиий офат тусида ўта мураккаб фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши хавфи мавжуд.

Ушбу ҳудудларда ўз вақтида қарши курашиш чоралари ўтказилиб, яйловлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказишининг олди олинмоқда.

Жорий йил мавсумида зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирларини ўтказишга 33 млрд. 306 млн. сўм маблағ талаб этилган. Лекин маҳаллий бюджетдан 25 млрд. 269 млн. сўм (76%) маблағ ажратилган бўлиб, улар зарарли чигирткаларга қарши 354,4 минг гектар майдонда ишловлар ўтказилишини таъминлайди. Шунингдек, ҳокимликлар томонидан ҳам маблағ йўналтирилган.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг I чорагида Яқин Шарқ, Африка ва Осиёдаги 23 та давлатда чўл чигирткаси ёппасига тарқалиб, қишлоқ хўжалигига катта зарар етказган. Бугунги кунда мазкур мамлакатларда чўл чигирткаси тарқалишининг иккинчи тўлқини бошланган. ФАО экспертларининг хулосаси эса чўл чигирткалари минтақадаги 30 дан ошиқ мамлакат, жумладан, Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалигига жуда катта талофат етказиши хавфи борлигини кўрсатади.

Ушбу ҳолат борасида тегишли хизматлардан кузатув-назорат ишларини кучайтириш, зарур кимёвий воситалар ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари захирасини ўз вақтида яратиш талаб этилади.

Ҳозирда коронавирус пандемияси сабабли қўшни давлатлар чегара ҳудудлари ёпилганлиги оқибатида чегарадош ҳудудларда зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари ва ҳамкорликда кузатув-назорат ишларини ўтказишга имконият бўлмаётгани туфайли қўшни давлатларнинг тегишли хизматлари билан телефон орқали ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, мамлакатимизда зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирларида чегара қўшинлари, ФВВ, маҳаллий ҳокимликлар томонидан чоралар олиб борилмоқда.

Бу борада пайдо бўлаётган муаммолар Вазирлар Маҳкамаси орқали ҳал этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Баҳодир ТАЖИЕВ,
Олий Мажлис Сенати
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва
экология қўмитаси раиси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар