«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:38
ЎЗO‘Z

Бразилия коронавирус бўйича статистикани янгиламай қўйди

07 июн, 08:00 1 975 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бразилия коронавирус бўйича статистикани янгиламай қўйди Фото: REUTERS/Bruno Kelly
Бразилия коронавирусга чалинганлар сони бўйича умумий маълумотларни бермай қўйди. Бу борадаги охирги статистик маълумотлар 5 июнь куни эълон қилинган.

Таъкидланишича, Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча кундан бери ўз сайтида коронавирус бўйича сўнгги кундаги маълумотларнигина бериб борган. Шундан кейин дунё бўйича коронавирус бўйича статистикани бериб борувчи АҚШнинг Жон Ҳопкинс университети 6 июнь куни Бразилия бўйича маълумотларни ўз сайтидан ўчириб ташлаган. Университетда таъкидланишича, охирги 24 соат ичидаги маълумотларни эълон қилишдан маъно йўқ.

Бироқ кейинроқ Бразилия бўйича маълумотлар сайтга қайтарилган. Унга кўра, айни вақтда Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 645771 нафарни ташкил қилмоқда.

Бразилия президенти Жаир Болсонару ҳукуматнинг Бразилияда коронавирус эпидемияси кўламлари ҳақидаги расмий маълумотларни қисман яшириш қарорини қўллаб-қувватлаган. Унинг фикрича, умумий статистикани янгилаш мамлакатдаги жорий вазиятни акс эттирмайди.

Болсонару Twitter’да соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус тарқалиши ўчоқларини аниқлаш ва эпидемияга қарши кейинги стратегияни белгилаш учун коронавирус бўйича статистикани йиғишни оптималлаштиришини маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, статистикада хатоликлар бўлмаслиги учун вирусга чалинганлар сони аввалгидек маҳаллий вақт билан соат 17 дан 19 гача эмас, балки 22да эълон қилинади.

6 июнда Болсонару Бразилия АҚШ ортидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тарк этиши мумкинлигини айтганди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат агар ЖССТ “соғлиқни сақлаш борасида Бразилияга нима қилишни ўргатса” юз бериши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 99
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар