«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 09:29
ЎЗO‘Z

Турли сабабларга кўра бир-бирини ёқтирмайдиган Болливуд актрисалари (фото)

06 июн, 23:30 6 943 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Турли сабабларга кўра бир-бирини ёқтирмайдиган Болливуд актрисалари (фото) Машҳурлар ҳам оддий одам. Улар ҳам бошқалар каби қизиққонлик қилиши, тортишиши ва душман бўлиши табиий. Қуйида бир-бирини унчалик хуш кўрмайдиган ҳинд актрисалари ҳақида сўз юритамиз.

Рекҳа ва Рая Баччан

Фото: «Яндекс Дзен»
Актрисаларнинг бир-бирини ёқтирмаслигига Амитабҳ Баччан сабабчи. Гап шундаки, Амитабҳ Баччан Рекҳа билан ҳам, рафиқаси Рая билан ҳам бирга фильмларда суратга тушган. Лекин турмуш ўртоғидан кўра Рекҳа билан ижро қилган роллари муваффақиятли чиққан ва матбуотда ҳам Рая қолиб, Рекҳа ва Амитабҳ жуфтлиги мақтовларга сазовор бўлган. Ўша вақтлар актёрнинг ўзи бирор марта тан олмаса ҳам у ва Рекҳа ишқий муносабатда эканликлари ҳақида миш-мишлар тарқалган. Рекҳа хоним бу гап-сўзларни рад қилмаган. Қайтанга, ўзини бир гап бордек тутган. Юқорида таъкидланган мантиқий сабаб актрисалар ўртасидаги совуқликни келтириб чиқарган.

Сонам Капур ва Дипика Падуконе

Фото: «Яндекс Дзен»
Ушбу икки актрисанинг бир-бирини кўрарга кўзи йўқлигининг сабаби ҳам классик. Иккови ҳам Болливудга 2007 йилда қадам қўйган. Дипика «Ом шанти Ом» фильмида роль ўйнаган бўлса, Сонам «Маъшуқа» фильмида Ранбир Капур билан дебют ролини ижро қилган. Суратга олиш жараёнида Сонам билан учрашган Ранбир «Эҳтиёт бўлинг гўзаллар» фильмидан кейин Дипика билан ишқий муносабатда экани ва Сонам билан ҳаммасига нуқта қўйганини маълум қилган. Шундан кейин актрисалар ўртасида конфликт пайдо бўлган. Бироқ, Ранбир ва Падуконе муносабатлари ҳам узоққа бормаган. Кўнгли кенг актёр уларнинг иккисини ҳам ташлаб Катрина Каиф, кўп ўтмай эса Алия Бхатт билан учрашишни бошлаган.

Айшвария Рай ва Рани Мукержи

Фото: «Яндекс Дзен»
Болливуднинг мазкур таниқли актрисалари ўртасида конфликт пайдо бўлиши нафақат шахсий ҳаёт, балки карьера билан ҳам боғлиқ. Бир вақтлар қалин бўлган дугоналар ўртасидаги муносабатларнинг дарз кетишига «Йўл-йўлакай» фильмида Айшвария ижро қилиши керак бўлган ролнинг Рани Мукержига берилиши сабаб бўлган. Унга аталган ролни тортиб олгандек ҳис қилган Айшвария Ранидан буни кутмаганини билдирган. Конфликт Айшвариянинг Абхишек Баччанга турмушга чиқишга қарор қилганидан кейин янада авж олган. Гап шундаки, бир вақтлар Рани ва Абхишек ўртасида муносабатлар борлиги ҳақида миш-мишлар бўлган.

Карина Капур ва Бипаша Басу

Фото: «Яндекс Дзен»
Актрисалар ўртасидаги совуқлик «Ажнабий» фильмининг суратга олиш ишлари вақтида бошланган. Дизайнер Викрам Фаднинснинг либоси устида тортишиб қолган актрисалар фильм якунига қадар ҳам келиша олмаган. Мазкур фильм карьерасида дебют бўлган Басу бошқа Карина билан суратга тушмаслигини билдирган. Бунга жавобан эса Карина Бипашани ўз истеъдодига шубҳаси борлиги сабаб суратга олиш майдончасидаги конфликтни тарқатиб, ўзига эътибор қаратаётганини билдирган. Шунингдек, Карина уни ҳақоратлаганини овоза қилган Бипашанинг бу гаплари унинг тасаввур маҳсулидан бошқа ҳеч нарса эмаслигини қў​шимча қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 89
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 80
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 118
  • Кутилмаган якун билан тугайдиган 7 та фильм 09 апр, 17:43 159
  • Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото) 08 апр, 11:44 235
  • Сиз билган машҳур Жеки Чан бугун 70 ёшга тўлди! (видео) 07 апр, 22:14 191
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 1
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 0
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 28
  • Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради 16 апр, 00:23 200
  • Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти” 15 апр, 23:59 95
  • Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди 15 апр, 23:13 118
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 150
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 89
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 85
  • Шавкат Мирзиёев Кўрфаз давлатлари ташкилоти бош котибини қабул қилди 15 апр, 21:36 39
  • Тўқаев оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонунни имзолади 15 апр, 21:11 54
  • Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди 15 апр, 20:49 62
  • Бўлимлар