«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:10
ЎЗO‘Z

Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар: Сергей Абдулҳақ Тимухин

06 июн, 20:34 2 718 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар: Сергей Абдулҳақ Тимухин Владислав Сохин йўлига жуда ўхшаш йўл 1973 йилда Кемерово вилояти Белово шаҳрида туғилган, рус йигити Сергей Тимухиннинг ҳам чекига тушди. Ўша даврдаги кўплаб совет фуқаролари сингари у диндан узоқ бўлган оилада туғилган ва ўрта мактабни тугатгандан сўнг насронийлик ҳақида "билиб", энциклопедиялар, маълумотномалар ва кейин Инжил ўқишга қизиқиб қолган эди. Буларнинг барчаси уни аввал чўқинишга, сўнгра черков ҳаётида фаол иштирок этишга олиб келди.

"Диний билимларга бўлган хоҳишимни кўриб, Белово ибодатхонаси менга Кемерово илоҳиёт институтида ўқиш учун кўрсатма берди. 1994 йилда, биринчи йилни аъло баҳолар билан тугатгандан сўнг, Кемерово ва Новокузнецк епископи менга дьякон вазифасини топширди ва бир ойдан кейин мен руҳоний бўлдим ..."

Сергей кўп ўқишни давом эттирди, лекин у кўпроқ адабиётни "ўзига сингдирган" сари православ черковининг догмаларига нисбатан шубҳалар кўпайиб кетди. Чунки у чуқур тарих, мифологияни ўрганишни бошлади, нафақат православлардан, балки бошқа муаллифлардан, хусусан, чет эллик муаллифларнинг ҳам китобларини ўқиди. Ва бундай ўқиш ўзининг биринчи натижасини берди:

"Мен иконалар, хочлар, авлиёларга сиғиниш шартлари бутпарастлик динларидан келиб чиққан деган хулосага келдим".

Руҳий изланишлар ва православ таълимотининг тўғрилигига шубҳа уни 2001 йилда Новосибирскдаги Америка апостол инжилчи-лютеран черковига боришга мажбур қилди. Маҳаллий лютеранларнинг бошлиғи, агар уларнинг семинариясида имтиҳон топшира олса, уни пастор сифатида қабул қилишга рози бўлди. Тимухин «аъло» баҳо олиб, Новосибирскдаги миссионерлик ишига жавобгар бўлди. Бир йилдан сўнг Екатеринбургга жўнади.
Лютеран бўлганда ҳам кўп китоб ўқишни давом эттирди ва кутубхонасида китоб кўпайса кўпайдики, камаймади.

"Тарих ва мифологияни чуқурроқ ўрганишни давом эттириб, мен "учлик" ақидаси бутпарастликдан келиб чиққанлигини англадим, чунки "учлик" сўзи бутун Инжилда, ҳатто Янги Аҳдда ҳам учрамайди. Шундай қилиб, мен Худо ягона ва У жисмдаги қобиқда бўлмаслигига қатъий ишонч ҳосил қилдим. Екатеринбургда яшар эканман, хотиним билан масжидга боришни бошладик. 2003 йил феврал ойида мен черковдаги хизматни тарк этдим. Оилам билан Кемерово вилоятининг Белово шаҳрига кўчиб ўтдик».

Шундай қилиб, ёмғирдан қочиб қорга тутилганини англаган Сергей ва унинг рафиқаси Белово масжидида Абдулҳақ номини олиб, тавҳидни тан олди. Ҳақ сифати бўлган Аллоҳ уни ҳаққа, ҳақиқатга етаклагани учун Сергей Абдулҳақ исмини танлашига сабаб бўлди.

Аллоҳ ҳақ йўлидан адаштирмасин.

(давоми бор)

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар