«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:01
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида ҳовлидан қадимий қабр топилди

06 июн, 20:13 4 581 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида ҳовлидан қадимий қабр топилди Яқинда Янгийўл туманинг “Маданият” маҳалласидаги Бахт кўчаси 35-уйда истиқомат қилувчи С.Абдуғаниеванинг ҳовлисида қазилган чуқурдан қадимий қабр топилди. Хонадон эгасининг мурожаати асосида Янгийўл тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ва туман ИИБ бўлими вакиллари, Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳовлидаги чуқурда қазишма ишларини олиб боришди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, мутахассислар мазкур қадимий топилма милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига оид Қовунчи маданиятига тааллуқли эканлигини қайд этишди. Қабрдан ўша даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (1 та склет) ва 9 хилдаги турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар (1 донаси синиқ ҳолда ҳамда 1 дона аёллар мунчоғи) олинди. Қадимий топилмалар Янгийўл шаҳридаги Усмон Юсупов уй-музейига топширилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг апрель ойида ҳам Ангрен шаҳридаги “Боғи Сурҳ” маҳалласининг Абай кўчаси 77-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Норматов ҳовлисидан топилган қадимий қабрда ҳам одамларнинг суяк қолдиқлари (2 та склет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар Қовунчи маданиятига оид эканлиги қайд этилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 352
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 93
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 216
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 164
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 194
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар