«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 05:53
ЎЗO‘Z

Муносабатлар узоққа бормаслигининг 5 сабаби

06 июн, 13:37 2 830 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муносабатлар узоққа бормаслигининг 5 сабаби Инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг қанчалик мустаҳкам экани ёки дарз кетиши бир қанча омилларга боғлиқ ​бўлади. Қуйида шахсий муносабатларнинг узоққа бормаслиги сабабларига тўхталамиз.

1. Ҳаммадан ўзини билағон деб ҳисоблаш

Сиз ростан ҳам ақлли ва дунёқараши кенг инсон бўлишингиз мумкин, лекин шахсий муносабатларда доим ўз «мен​» ​ингизни биринчи ўринга қўйишингиз, бошланган алоқаларнинг тез якун топишига сабабчи бўлади. Муносабатларда икки киши бир-бирини тушуниши ва қўллаб-қувватлаши зарур. Фақат ўзингизни севсангиз ва худбинликдан воз кеча олмасангиз, севги борасида омадингиз чопмаслиги аниқ.

2. Талаб қилиш

«Агар мени деса, бу ишни бажаради ёки бундай қилади», деган янглиш фикр хаёлингизда бор экан, ҳали анчагача ёлғиз юрасиз. Ҳеч ким ҳеч нарсага мажбур эмас, шунчаки севган инсон қарашлари ҳурмат қилиниши ёки инобатга олиниши керак. Икки инсон бир-бирининг камчиликларини тўлдириши ва ҳар доим ҳамма нарса идеал бўлмаганини инобатга олиб, тушуниб яшаши керак.

3. Вазият ва инсонларга ўз мантиғингиз асосида баҳо бериш

Сиз берган баҳо кўпинча субъектив бўлиши мумкин ва шунинг асосида нотўғри хулоса шаклланиши ажаб эмас. Масалан, оила ёки ишдаги жиддий муаммолардан шундоқ ҳам тушкунликда бўлган одамнинг сизга кулиб гапирмаслиги, ортиқча эътибор қилмаслиги, сизга бефарқ эканидан кўра уни ташвишлар қийнаётганини англатади.

4. Нима бўлганда ҳам миқ этмаслик

Нохушлик ва муаммоли вазиятларда ҳам керак бўлса ўзи тушуниб ецин, дея индамаслик ёки ошириб юборишлар бўлганида ҳам оғизга қулф солишнинг охири вой бўлади. Чунки ичингизда йиғилган, айтилмаган гаплар бир куни портлаб чиқиб, дилни хира қилиши мумкин. Шунинг учун бундай вазиятларда ўтириб, сокинликни сақлаган ҳолда муҳокама қилиш, биргаликда ечим топиш ва аразлашдан қочиш тавсия қилинади. Саволингиз бўлса беринг, жавобини олинг ва асосийси мавҳумликдан қочинг. Шунда сиз умид билан бошлаган муносабатларга ярим йўлда нуқта қўйилмайди.

5. Совуққонлик ва эътиборсизлик

Сизга муаммосини айтиб турган инсонни совуққонлик билан тинглаш, менсимаслик кимга ҳам ёқади дейсиз? Ҳар ким ёнида бефарқ эмас, бахтини бўлишадиган, дардига малҳам бўладиган инсон бўлишини истайди. Эътибор фақатгина совға-салом ёки ортиқча сўзлар билан ўлчанмайди. Ортиқча гапирмасдан амалда қўллаб-қувватлаш, кўнглини кўтариш ва ишонч билдириш муваффақиятли муносабатларнинг гарови ҳисобланади.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 85
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 245
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 154
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 237
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 366
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 83
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 52
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 17
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 23
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 152
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 106
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 109
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 37
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 191
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 248
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 69
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 162
  • Бўлимлар