«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:51
ЎЗO‘Z

Сурхондарёда тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмагани аниқланди

06 июн, 12:15 2 552 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сурхондарёда тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмагани аниқланди Сурхондарё вилоятида Бош прокуратура ўтказган текширувда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганларни даволаётган тиббиёт ходимларининг рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмагани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилган.

Маълум бўлишича, вилоятда жами 2868 нафар шахс карантинга олинган, 44 нафар беморда коронавирус инфекцияси аниқланган, 43 нафар одам касалликдан тузалган ва 1 нафар шахс COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган.

Карантин тадбирларига 235 нафар шифокор, 459 нафар ўрта тиббиёт ходими, 155 та кичик тиббиёт ходими ҳамда 139 нафар бошқа ходимлар жалб этилган.

1473 нафар ходимга 2,5 миллиард сўмлик рағбатлантириш маблағлари тўлаб берилмагани, 1264 нафар ходимга 1,6 миллиард сўмлик рағбатлантириш маблағини молиялаштириш ва тўлаб бериш масаласи кўриб чиқилмагани аниқланган.

Бош прокуратуранинг аралашуви билан ўз вақтида тўланмаган 5,6 миллиард сўм рағбатлантириш маблағларининг ходимларга тўлаб берилиши таъминланди, дейилган хабарда.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар