«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:49
ЎЗO‘Z

Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди

06 июн, 04:57 3 276 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусдан эҳтимолий вакцинанинг 2 млн дозаси тайёрлигини маълум қилди.

“Вакциналар борасида улкан муваффақиятга эришилди. Биз транспортировка ва логистика борасида тайёр турибмиз. Бизда хавфсиз эканликка синовдан ўтса, жўнатилишга тайёр турган 2 млн доза вакцина бор”, деб айтган Трамп матбуот анжуманда.

Таъкидланишича, бу миқдордаги вакцина кичикроқ штат, мисол учун, Нью-Мексико аҳолисини тўлиқ эмлаш учун етади. Айни вақтда АҚШда 328 млндан кўпроқ одам яшайди.

АҚШда бошқа давлатлардаги каби эмлашга рухсат берилган вакцина ҳали мавжуд эмас. Ҳозирда вакциналарнинг синовлари олиб борилмоқда, олимлар уларнинг самарали ва хавфсиз эканини исботлашгач, уларни қўллашга рухсат олишади. Шундан кейингина ҳукумат ушбу дозаларни сотиб олиб, аҳолини эмлашни бошлаши мумкин бўлади.

Трампнинг таъкидлашича, АҚШда айни вақтда коронавирусга қарши 8 та вакцина устида ишлар олиб борилмоқда. Унинг айтишича, бу борада АҚШда “ҳаммаси жойида”.

Бу орада АҚШда коронавирусдан вакцина ишлаб чиққанини эълон қилган Moderna компанияси ёлғончиликда гумон қилинмоқда. Таъкидланишича, гўёки компания вакцина яратгани ҳақидаги хабарлардан кейин акциялари қимматлашиши ортидан пул ишлаб олмоқчи бўлган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 442
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар