«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:53
ЎЗO‘Z

Билл Гейтс одамларни вакцина орқали чипламоқчилиги ҳақидаги айбловларга изоҳ берди

05 июн, 21:09 2 489 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Билл Гейтс одамларни вакцина орқали чипламоқчилиги ҳақидаги айбловларга изоҳ берди Фото: Win McNamee/Getty Images/AFP
Америкалик миллиардер Билл Гейтс гўёки у коронавирусдан вакцина киритиш ёрдамида одамларни чипламоқчи бўлаётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Миллиардер BBC телеканалига берган интервьюсида бу миш-мишларни рад этган.

Коронавирус пандемияси бошлангандан кейин Гейтс бир қатор фитналар назарияси “қаҳрамони”га айланди. Баъзиларнинг таъкидлашича, коронавирус айнан у сабабли пайдо бўлган ва вирусдан вакциналашдан мақсад одамларни чиплашдан иборат. Кейинчалик бундай одамлар қандайдир кучлар манфаати учун қўлланади. Бошқа фаразларга кўра, миллиардер коронавирусдан вакцина ортидан мўмайгина пул ишламоқчи.

Мени бундай телбанома тахминлар мавжудлиги бироз ташвишлантиради. Ва бу фаразларнинг бир қисми мен ҳақимда эканлиги янада ажаблантиради. Биз воситани яратишга пуллар хайрия қиламиз, фармакологик компанияларга чеклар ёзиб берамиз”, деб айтган Гейтс интервьюда.

Мен ҳеч қачон микрочиплар билан шуғулланмаганман. Буни [оммавий чиплаш] рад этиш имконсиздир, чунки бу фараз аҳмоқона ва ғалатидир”, деб қўшимча қилган миллиардер.

Гейтснинг айтишича, унинг вакциналар яратиш устида ишлашининг ягона сабаби жамоавий иммунитетнинг шакллантирилишига эришиш зарурлиги ҳисобланади. Бунда аҳолининг тахминан 80 фоизи коронавирусга чалинмайди.

Агар одамлар буни фирибгарлик ёки вакцина зарарли деб ўйласалар ва вакциналанишни истамасалар, унда касаллик одамларни ўлдиришда давом этаверади”, деб таъкидлаб ўтган миллиардер.

Гейтс давлатлар ҳукуматларини коронавирусдан самарали ва хавфсиз вакцина ишлаб чиқилгандан кейин уни биринчи навбатда соғлиқни сақлаш тизими бўш ривожланган давлатлар орасида тарқатишга чақирган.

YouGov ва YahooNews’нинг баҳор охирида ўтказган сўровномасига кўра, Гейтснинг коронавирус пайдо бўлишига алоқадорлиги ҳақидаги фитна назариясига 28 фоиз америкаликлар ишонади. Гейтснинг таъкидлашича, уни бундай сўровномалар натижалари унча ташвишлантирмайди.

Бу орада миллиардернинг жамғармаси 4 июнда коронавирусдан вакцина ҳамма ерда, жумладан заиф ривожланган давлатларда ҳам бўлиши учун Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянсга 100 млн доллар ажратди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 51
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 85
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 238
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 293
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар