«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:27
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасига чорвачиликни ривожлантириш учун ер ажратилади

05 июн, 09:55 2 778 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасига чорвачиликни ривожлантириш учун ер ажратилади «Agro kompleks Karakalpakstan» қўшма корхонасига чорвачиликни ривожлантириш учун ер ажратилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Agro kompleks Karakalpakstan» қўшма корхонасига чорвачиликни ривожлантириш учун ер ажратиш тўғрисида»ги фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига асосан «Agro kompleks Karakalpakstan» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасига чорвачиликни ривожлантириш учун:

Тахтакўпир туманидаги «Қараой» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги захира ер майдонларидан чорвачиликни ривожлантириш мақсадида умумий майдони 114,4 гектар шундан: 91,6 гектар суғориладиган экин ер майдонлари, 11,4 гектар бўз ерлар, 7,6 гектар сув ости ерлари, 0,8 гектар йўллар ва 3 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари;

Тахтакўпир туманидаги «Қараой» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги захира ер майдонларидан чорва моллари учун озуқа базасини таъминлаш мақсадида умумий майдони 488,8 гектар шундан: 338,6 гектар суғориладиган экин ер майдонлари, 12,1 гектар бўз ерлар, 49,9 яйлов ер, 58,8 гектар сув ости ерлари, 19,4 гектар йўллар ва 10 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари;

Тахтакўпир туманидаги захира ер майдонларидан қўйчиликни ривожлантириш мақсадида умумий майдони 996,47 гектар шундан: 845,87 гектар яйлов ер, 136,22 гектар сув ости ерлари, 12,89 гектар йўллар ва 1,49 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари «Agro kompleks Karakalpakstan» қўшма корхонасига 30 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари геодезия картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда ер участкаларини «Agro kompleks Karakalpakstan» қўшма корхонасига узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида шартномасини расмийлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «Agro kompleks Karakalpakstan» қўшма корхонасига ажратилган ер майдони бўйича атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига қатъий риоя этилиши юзасидан давлат назоратини ўрнатади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Agro kompleks Karakalpakstan» қўшма корхонасига чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш учун берилаётган суғориладиган экин ерлар ва бўз ерлар майдонларидан фақат чорва моллари учун озуқа базаси сифатида фойдаланилиши ва бошқа объектлар қурилишига йўл қўймаслик учун шахсий жавобгарлик юклатилади.

«Agro kompleks Karakalpakstan» қўшма корхонаси ижарага берилган ерни ижара муддати тугагандан сўнг фойдаланиш мумкин бўлган ҳолга келтириб, Тахтакўпир тумани захира ерларига қайтариб беришни таъминлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар