«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:17
ЎЗO‘Z

Яккасарой туманида қўлга олинган йигитлар ҳақида маълумот берилди

05 июн, 08:23 3 407 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яккасарой туманида қўлга олинган йигитлар ҳақида маълумот берилди Интернет тармоғида ички ишлар органлари ходимлари ёш йигитларни ички ишлар бўлимига олиб кетиш учун қўлга олаётганлари акс этган видео тарқалиб кетди. Бу бўйича ИИББ томонидан расмий маълумот берилди.

Маълум бўлишича, 1 июн куни тахминан соат 18.30 да Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари «Мовий гумбазлар» ҳиёбони ҳудудини патруллаш давомида тўпланган фуқароларга ўйин карталари ёрдамида фокус кўрсатаётган икки нафар ёш йигитларни кўриб қолишади. Томошабинлар жамоат жойида бўла туриб ижтимоий масофани сақламаганлар. Яъни, санитария-эпидемиология қоидалари бузилиб, инсон саломатлигига хавф туғдирилган. Шу сабабли ходимлар ёш йигитларга танбеҳ бериб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун бу каби томошалар уюштирмасликни илтимос қилишган.

Аммо 2 июн куни кечки пайт ППХ ходимлари яна ўша иккита йигитни жамоат жойида томоша кўрсатаётганликларини кўриб қолишади. Йигитларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган. Биринчи огоҳлантиришдан кейин тегишли хулоса қилмаган йигитлар жамоат жойида томоша уюштиришда давом этганлар. Шу муносабат билан ички ишлар органлари ходимлари улардан энг яқин бўлимга шахсларини аниқлаш учун ва профилактик суҳбат ўтказиш учун боришни илтимос қилган. Аммо ёшлардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимининг қонуний талабига бўйсинмаган. Бўйсинмаганлик ҳолати номаълум шахс томонидан мобил телефон камерасига видеога туширилиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Йигитлар Яккасарой тумани ИИО ФМБ 3-сон ички ишлар бўлимига етказилдилар. Улардан бири бўлмиш вояга етмаган йигит дарҳол қўйиб юборилди. Иккинчиси эса, жиззахлик 19 ёшли Олег Х. билан карантин қоидаларига риоя қилиш муҳимлиги борасида профилактик суҳбат ўтказилгач, қўйиб юборилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Санитария-эпидемиология хавфсизлиги қоидаларига жиддий қарашингизни сўраймиз. Унутманг, карантин чоралари юмшатилиши коронавирус хавфи бартараф этилганидан далолат қилмайди. Ижтимоий масофани сақланг, қўлларингизни тез-тез ювиб туринг, антисептик ишлатинг, тиббий ниқоб тақиб юринг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг, саломат бўлинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 80
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 538
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар