«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 06:10
ЎЗO‘Z

Содиқ Сафоев Қирғизистон парламенти спикери билан видеомулоқот қилди

05 июн, 08:00 1 968 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Содиқ Сафоев Қирғизистон парламенти спикери билан видеомулоқот қилди Фото: Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати
4 июнь куни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қирғизистон парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ҳамраиси Содиқ Сафоев ва Қирғизистон Жокорку Кенеши Торағаси ўринбосари (спикери), ушбу Парламентлараро комиссия ҳамраиси М.Бакиров ўртасида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Дўстона руҳда ўтган суҳбатда икки томонлама парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ҳақида фикр алмашилди, дейилади Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати хабарида.

«Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари томонидан олиб борилаётган сиёсат ва Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёевнинг шахсий саъй-ҳаракатлари натижасида икки томонлама ҳамкорлик сифат нуқтайи назардан янги поғонага кўтарилгани қайд этилди. Эришилган ҳамкорликнинг янги даражаси, айниқса, пандемия шароитида ўзаро кўрсатилган ёрдам туфайли яққол намоён бўлгани таъкидланди.

Шу билан бирга, икки давлат чегарасида юз берган сўнгги воқеалар жиддий хавотир уйғотаётгани тўғрисида сўз юритилди.
Бу вазиятда парламент аъзолари четда турмаслиги лозимлиги қайд этилди. Улар ҳукумат ва ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органлари билан биргаликда бу борада ҳар томонлама кўмаклашиш, чегарадош туманларда барқарор ҳолатни мустаҳкамлаш юзасидан фаол иш олиб бориши лозим.

Шу муносабат билан тез орада Парламентлараро ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш таклиф этилди.

Ўз навбатида, Қирғизистон парламенти спикери ўринбосари, Парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ҳамраиси М.Бакиров икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги жиҳатларини юксак баҳолаши ва қадрлашини таъкидлади. «Янги аҳамият касб этган ҳамкорлигимизни кўз қорачиғимиздек асрашимиз керак», деди у.

Бундан ташқари, М.Бакиров рўй берган воқеа хусусида парламент дипломатияси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ресурсидан фойдаланиш муҳимлигини қўллаб-қувватлади.

Томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлараро мулоқот икки мамлакат халқлари ўртасида ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Суҳбат якунида томонлар икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирди», – дейилади расмий пресс-релизда.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиқди. Булоқ ариқларини биргаликда тозалаш вақтида юзага келган жанжал оқибатида сўхликлардан 187 киши жароҳат олди.

1 июнь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Абдулла Арипов ва Қубатбек Боронов Боткен вилоятида учрашув ўтказди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Сўх тумани аҳолиси билан мулоқот қилди.

2 июнда Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг бир гуруҳи аҳоли муаммоларини ҳал этиш учун Сўхга етиб борди. 3 июнь кунги видеоселекторда масалага президент Шавкат Мирзиёев муносабат билдириб, чегарадош ҳудудлардаги вазият назоратини Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовга юклади.

4 июнда Сўх туманини обод қилиш учун 1 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиши маълум бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 65
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 173
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 43
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 250
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 108
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 0
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 130
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 107
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 61
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 60
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 234
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 374
  • Бўлимлар