«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:51
ЎЗO‘Z

Apple АҚШдаги тартибсизликлар вақтида ўғирланган iPhone’ларни блокламоқда

05 июн, 07:30 1 796 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple АҚШдаги тартибсизликлар вақтида ўғирланган iPhone’ларни блокламоқда Фото: REUTERS
Apple компанияси АҚШдаги тартибсизликлар вақтида компания дўконларидан ўғирланган iPhone’ларни блокламоқда. Таъкидланишича, бундай iPhone’лар ишламайди.

Ундан фойдаланмоқчи бўлган киши экранда қурилмани ўғирланган дўконга қайтаришга чақирувчи хабарни ва “қурилма ўчирилгани ва кузатилаётгани, маҳаллий ҳокимият бу ҳақида огоҳлантирилиши” ҳақидаги ахборотнигина кўради.

Apple тартибсизликлардан бироз олдин коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантиндан кейин ўз дўконларини оча бошлаганди ва улардан баъзиларини татибсизликлар вақтида зиён етиши хавотирида ёпганди. Компанияда таъкидланишича, Вашингтон, Лос-Анжелес, Сан-Франциско ва бошқа шаҳарлардаги дўконларга зиён етган, уларнинг баъзиларидан гаджетлар ўғирлаб кетилган.

Ўғирланган смартфонларнинг блокланиши ва ортидан кузатилиши Apple учун одатий жараён ҳисобланади. Бунинг учун дўконларда сотилувчи айфонларга улар ўғирланганда фаоллашувчи махсус дастур ўрнатилади.

АҚШда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан ушланиши вақтида ўлгандан кейин ирқчиликка қарши норозилик намойишлари бошланиб, улар кейинроқ тартибсизликлар ва мародёрликларга айланиб кетган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар