«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:58
ЎЗO‘Z

Россия ва Қозоғистон чегарасидаги 300 ўзбекистонлик бўйича махсус комиссия қарори қабул қилинади

05 июн, 06:00 2 453 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия ва Қозоғистон чегарасидаги 300 ўзбекистонлик бўйича махсус комиссия қарори қабул қилинади Фото: Telegram
Ўзбекистоннинг Россия ва Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик мусассасалари берган маълумотга кўра, Россия—Қозоғистон чегараси «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида 300 га яқин Ўзбекистон фуқароси тўпланган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур масала Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборган. Махсус комиссия қарори тўғрисида алоҳида маълумот берилади.

ТИВ томонидан маълум қилинишича, фақат 25 майдан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 8 та чартер рейси ташкиллаштирилган. Ҳозирги пайтда махсус комиссия томонидан Россиянинг турли ҳудудларидан ўзбекистонликларни олиб келиш учун қўшмча чартер рейсларни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти ёки бошқа Россия—Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликни, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишни ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишни сўради. «Россиянинг турли ҳудудларидаги шаҳарларга чартер рейслар ташкил қилиш устида ишлар давом этади», — дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раисининг ўринбосари Бобур Бекмуродов Ўзбекистон ҳукумати чегарада қолиб кетган мазкур фуқароларни олиб келиши кераклиги ҳақида фикр билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар мазкур чегара пунктида 1100 нафар ўзбекистонлик тўпланганди ва улар автобусларда Ўзбекистонга олиб келинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия яна Украина энергетика тизимига ёпирилма зарбалар йўллади 29 мар, 20:50 0
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 3
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар