«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:03
ЎЗO‘Z

Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

04 июн, 20:30 2 506 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди Акром Эшонқулов / Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Шаҳарни қарийб уч йил бошқарган Одилжон Жўраев лавозимидан озод этилиб, ўрнига шаҳарнинг собиқ ҳокими Акром Эшонқулов тайинланди.

4 июнь куни Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади.

«Вилоят ҳокими ўз сўзида шаҳарда кейинги пайтда йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммолар, хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида тўпланиб қолган масалалар, қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш бўйича жорий ислоҳотларни ўз вақтида ва юқори савияда ижро этиш сингари масалаларда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилди», – дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Сессияда Оҳангарон шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев лавозимидан озод этилган.

Рустам Холматов Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига Эшонқулов Акром Жўраевич номзодини тавсия қилган, номзод очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқланган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Маълумот учун, Акром Эшонқулов 1976 йил 16 февралда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Г.Плеханов номли Россия иқтисодиёт академияси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

Эшонқулов меҳнат фаолияти давомида давлат бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда, жумладан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари, Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – шаҳар ҳокими, Оҳангарон тумани ҳокими в.в.б. лавозимида ишлаган.

Акром Эшонқулов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Оҳангаронга 2017 йилда вилоят бўйсунидаги шаҳар мақоми қайтарилган, тумандан алоҳида ҳолда шаҳарга Одилжон Жўраев ҳоким этиб тайинланган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 81
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар