«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 05:49
ЎЗO‘Z

Қамчиқ довонидаги мудҳиш ЙТҲда 3 та юк машинаси тўқнашди (фото)

04 июн, 20:00 3 171 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қамчиқ довонидаги мудҳиш ЙТҲда 3 та юк машинаси тўқнашди (фото) Қамчиқ довонида 4 июнь куни тонгда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 05:00 да Наманган вилояти Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Ош автомобиль йўлининг 227-километрида содир бўлган.

63 ёшли А.Р. бошқарувида бўлган Sams русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши натижасида шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ.нинг бошқарувида бўлган Isuzu юк машинаси ва 26 ёшли Н.Р.нинг бошқарувида бўлган иккинчи Isuzu юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг Sams юк машинасининг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса оқибатида Sams ҳайдовчиси А.Р. ва Isuzu ҳайдовчиси А.Ғ.лар ҳодиса жойида вафот этган, иккинчи Isuzu юк автомашинасининг ҳайдовчиси Н.Р. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Тергов департаментининг маълум қилишича, Isuzu’лардан бирида ҳам ёнғин юзага келган. Аммо ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳозирча номаълум.


Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Қамчиқ довонида юк машиналари иштирокида тез-тез ЙТҲлар содир бўлиб туради. 25 май куни Damas иккита юк машинаси орасида қолиб кетиши оқибатида 3 киши шифохонага ётқизилганди, 16 май куни Isuzu юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида ҳам 3 киши шифохонага тушган, 30 апрель куни Volvo юк машинаси ёниб кетган, 24 апрель куни тормози ишламай қолган юк машинаси тоғга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 82
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 276
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 139
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 107
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 87
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 83
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 52
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 17
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 23
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 152
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 106
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 109
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 37
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 191
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 248
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 69
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 162
  • Бўлимлар