«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:01
ЎЗO‘Z

Касбий ва ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартиби маълум қилинди

04 июн, 16:45 2 884 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Касбий ва ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартиби маълум қилинди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишларда кириш имтиҳонлари қандай тартибида ўтказилиши ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, касбий (ижодий) имтиҳонларнинг ўтказилиш санаси қуйидагича:
– тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июлдан 20 июлгача;
– тест топширилмайдиган, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача имтиҳонлар ўтказилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг ҳудудий сайёр қабул комиссиялари ташкил этилади. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишига эга бўлган олий таълим муассасаси сайтида касбий (ижодий) имтиҳонларнинг қайси вилоятда қачон ва қайси бинода ўтказилиши маълум қилинади. Абитуриент ўзи ҳужжат топширган ОТМ сайтига кириб, қачон ва қаерга имтиҳон топшириши кераклиги ҳақида билиб олиши мумкин”, дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Маълум қилинишича, касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилган тарзда тузилади. Бунда абитуриент олий таълим муассасасига имтиҳон топшириш учун бир марта келиши таъминланади, барча топшириқлар бир кун ичида топширилади. Имтиҳонларнинг давомийлиги бир соатдан ошмаслиги таъминланади.

Миллий рассомчилик ва дизайн институтида ижодий имтиҳонлар учун 2 соат вақт ажратилиши мумкин.

Одатда бизда имтиҳонлар уч босқичда ўтарди – қалам-тасвир, ранг-тасвир ва композиция. Бу йили тартибни соддалаштирган ҳолда фақат композиция фанидан имтиҳон топшириш кераклиги белгиланди. Аммо ижодий соҳа бўлганлиги учун абитуриентга композиция чизиши учун камида 2 соат керак бўлади. Имкони бўлса, 2 соат белгиланса, абитуриентларга қулайлик бўларди”, деди Миллий рассомчилик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев.
ижодий имтиҳон, касбий




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 65
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 139
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 123
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар