«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:02
ЎЗO‘Z

Сирдарёда шифокорлар маст кишилар томонидан аёвсиз калтакланди

04 июн, 14:30 3 142 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сирдарёда шифокорлар маст кишилар томонидан аёвсиз калтакланди Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманида тез тиббий ёрдам шифокорлари маст фуқаролар томонидан калтакланди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

«Жорий йилнинг 4 июн санаси Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига қарашли «Бирлашган» тез тиббий ёрдам шахобчаси навбатчи врачи ва навбатчи фельдшерини ҳеч ёдидан чиқмайдиган бўлди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказнинг Сирдарё вилоят филиалида ўрнатилган «Call» марказига Сайхунобод тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.Б.ни тоби қочганлиги боис ўша маҳалла ҳудудидан ўтувчи канал бўйига тез тиббий ёрдам сўраб тунги соат 00:13 да мурожаат қилишди.

Натижада Республика шошилинч ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали тез тиббий ёрдамнинг «Call» маркази чақирувни Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига қарашли «Бирлашган» тез тиббий ёрдам шахобчасига узатган.

Гулистон шаҳридаги Тез тиббий ёрдамининг «Call» марказига келиб тушган чақириққа асосан «Бирлашган» тез тиббий ёрдам шохобчасининг 20 382 МАА рақамли «Дамас» русумидаги тез тиббий ёрдам автомашинасида навбатчи врач Ж.О. ва навбатчи фельдшер В.Н.лар чақириқ манзилига тунги соат 00:21 да етиб боришади.

Чақириқ манзилида эса 6 нафар маст ҳолатдаги фуқаролар кутиб олишади ва етиб келган навбатчи фельдшер ва навбатчи врачни машинадан тушиши билан сабабсиз калтаклашади. Натижада 1992 йилда туғилган навбатчи врач Ж.О. «БМЁЖ Бош мия чайқалиши. Ўнг қош соҳаси эзилган-йиртилган жароҳати. Ўнг кўз параорбитал гематомаси. Кўкрак қафаси ўнг томонлама юмшоқ тўқимаси лат ейиш» ташхиси билан ҳамда 1976 йилда туғилган навбатчи фельдшер В.Н. «БМЁЖ. Бош мия чайқалиши. Ўнг қўл В-кафт суягининг асосидан ёпиқ синиши. Чап чакка соҳаси бурун ва чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Юқори лаб ички ва ташқи юзаси тери ости гематомаси. Ўнг кўз пастки қовоқ соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши» ташхиси билан Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига тунги соат 02:00да ётқизилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифокорлари врач Ж.О. ва навбатчи фельдшер В.Н.га тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу ҳодиса иштирокчиси бўлган 1980 йилда туғилган фуқаро Ш.Қ. ва А.Б.ларни тунги соат 02:00 да туман Ички ишлар бўлими ходимлари Сайхунобод тумани ТТБ олиб келишганида улар ўта маст ҳолатда бўлган.

Маст ҳолатида бўлган 1973 йилда туғилган А.Б.нинг ўнг тизза бўғими соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши ва шилингани боис унга туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими навбатчи шифокори, врач-хирург Жўрабой Аширов томонидан амбулатор ёрдами кўрсатилди.

Айни чоғда ушбу ҳолат юзасидан Сайхунобод туман ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 88
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 291
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар