«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:55
ЎЗO‘Z

Швециянинг бош эпидемиологи карантиндан воз кечиш хато бўлганини тан олди

03 июн, 19:54 1 999 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Швециянинг бош эпидемиологи карантиндан воз кечиш хато бўлганини тан олди Фото: Getty Images
Швеция Евроиттифоқ мамлакатлари ичида ўзини-ўзи изоляция қилиш режимини жорий этмаган ва мактаб ҳамда жамоат масканларини ёпмаган ягона давлат бўлди.

Швециянинг бош эпидемиологи Андерс Тегнелл ўзи таклиф қилган карантиндан воз кечиш стратегияси кўплаб ўлимларга сабаб бўлганини илк марта тан олди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

«Агарда бу касаллик билан бугунги билимларимизга эга бўлган ҳолда тўқнашганимизда, биз Швеция ва дунёнинг бошқа мамлакатлари танлаган усул орасини танлаган бўлардик», — деди Тегнелл.

«Швед демократлари» партияси раиси Жимми Акессон эпидемиологнинг фикри ўзгарганини «ғаройиб» деб атади.

«Бир неча ой давомида барча танқидлар бостирилди. Швеция ҳаммасини тўғри қиляпти, бутун дунё нотўғри қиляпти. Энди эса бундай деяпти», — деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Швеция Евроиттифоқ мамлакатлари ичида ўзини-ўзи изоляция қилиш режимини жорий этмаган ва мактаб ҳамда жамоат масканларини ёпмаган ягона давлат бўлди.

Миллий стратегияга кўра, қанча кўп одам касалликка чалинса, аҳолида коронавирусга шунча тез иммунитет ҳосил бўлади. Ушбу стратегиянинг муаллифи эса Тегнелл бўлганди.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, Швецияда 38589 киши касалликка чалинган, 4468 киши вафот этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 0
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 1
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 1
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар