«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:06
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3 мингдан ошди

03 июн, 18:19 2 334 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3 мингдан ошди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 43 нафар, Самарқандда 10 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 3014 нафарга етгани тўғрисида хабар берди. Бугун мамлакатдаги шифохоналарда жами 106 бемор тузалди.

Бугун пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 29 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 5 нафар, жами 43 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг 6 нафари Наманган вилоятидан, 5 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 4 нафардан, Фарғона, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари Хоразм вилоятидан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Қорақалпоғистон Рспубликаси ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 4 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

3-сонли туғруқ мажмуасида тузалганларнинг 4 нафари Самарқанд вилоятидан бўлиб, она ва бола (ҳомиладор она 25 ёшда ва боласи 4 ёшда) ҳамда 2 нафар ҳомиладор аёл. Қолган 1 нафари (27 ёшли аёл) эса Хоразм вилоятидан.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1127 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1170 нафарга етди.

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 10 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг 4 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда.

Бундан аввалроқ Наманганда 4, Самарқандда 7, Навоийда 42 нафар бемор тузалгани хабар қилинганди.
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3014 нафарга етди.

Шифохоналарда 740 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар