«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:26
ЎЗO‘Z

Гвардиола учун пазл. «Барселона» футболчиси ечим бўла оладими?

03 июн, 15:13 2 070 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гвардиола учун пазл. «Барселона» футболчиси ечим бўла оладими? Машҳур иборада уч нарсага узоқ вақт қараб туриш мумкин - оловга, сувга ва учинчиси вазиятга қараб ўзгариб туради. Бу ибора қайсарликни таърифлашда ишлатилганда ва агар Гвардиола ҳақида гап кетса, унинг қанот ҳимоячилари билан муносабатини айтиш мумкин.

Футбол ривожига улкан ҳисса қўшган буюк мураббий худди балиқчи чивин чаққан жойини қашлаётгандек, қанот ҳимоясини тинч қўймайди. Доим эмас, асосий машғулотдан чалғимаслик керак, лекин жуда ғазаб билан, самарасиз...

«Манчестер Сити»нинг янги нишони - Нелсон Семеду. Сўнгги кунларда бу янгилик ҳақида Каталониядаги икки нашр - Mundo Deportivo ва Sport ёзди. Вазият чалкаш, музокараларга яна «Сити»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу ҳам қўшилиши мумкин, зеро ҳар икки футболчининг агенти Жорже Мендеш ҳисобланади. Агар футболчи алмаштирилса, ким ютади, ким устига пул қўшиб беради. бу ҳам номаълум, лекин манчестерликлар Семедуни сотиб олиб, Канселуни ҳам сақлаб қолишлари варианти ҳам бор.

Энди қаранг, Гвардиола Англияга келганидан буён, клуб қанот ҳимоячилари учун 218 миллион сарфлаб қўйди. Бу бошқа амплуага ишлатилган суммалардан кўпроқ. Ҳатто ҳозирда анча қимматбаҳо саналадиган вингерлар учун ҳам бу қадар катта пул кетмаган. Мана руйхат: Зинченко 2 миллион, Данило 30 миллион, Уокер 52 миллион, Менди 57 миллион, Анхелиньо 12 миллион, Канселу 65 миллион - вазият эса бундай: ҳали ҳам жамоага қанот ҳимоячилари зарур.

Қанот ҳимоячилари шунчалик муҳимми?

Фото: Alex Livesey — Danehouse/Getty Images
Агар тарихга назар ташласак, 2008 йилда Гвардиола «Барселона» бошқарувини қўлга олганида, қанот ҳимоячиларининг роли бошқа позицияларга нисбатан кўпроқ ошганди. Пепнинг бахтига жамоа таркибида Дани Алвеш каби ўзига хос футболчи бор эди. Алвеш нафақат тезкор ва юқори техника соҳиби, балки креатив ҳам эди. Гвардиола билан ўтган тўрт йил давомида Дани Алвеш ҳар мавсумда 10тадан кўп голли узатма амалга оширди ва қанот ҳимоячилари учун стандартларни анча юқорига кўтарди. Пеп ўшанда Алвешнинг ҳужумкорлик қобилиятидан максимал равишда фойдаланган бўлсада, унинг кейинги жамоалардаги ишларидан кўринадики, бундай типдаги ҳимоячилар унинг формати эмас.

«Бавария»да қанотларда Рафинья ва Алаба, бироз вақт Лам ва Данте ҳаракат қилди. Ҳа, иккинчи дивизиондаги Киммихнинг иқтидорини ҳам айнан Гвардиола пайқаган ва «Бавария»га таклиф қилганди. Аммо марказий ҳимоячи сифатида. Германиядаги уч йилда бирорта қанот ҳимоячиси 7тадан кўп ассист амалга ошира олмади, Англияда эса, 2017/18 йилги мавсумдаги Уокернинг кўрсаткичи (6) рекорд бўлиб турибди. Топ клуб учун ёмон эмас, лекин у қадар фантастик ҳам эмас. Сабаби, Гвардиола футболида қанот ҳимоячилари бошқа вазифалар билан шуғулланишади.

«Манчестер Сити» вингерлари жуда кенг ўйнашади ва қанотни эгаллаб олишади. «Саккизлик» футболчилар энг ақлли саналадилар ва уларда эркинлик кўп, одатда тез-тез қанотга ўтиб туришади. Бу ҳаракатлар эса, марказда бўшлиқлар юзага келтирадики, бу қанот ҳимоячилари ёрдамида ёпилиши лозим.

Содда футбол ўйнаш энг қийини, деганда бир пайтлар Йохан Кройф. Гвардиола услубида қанот ҳимоячиларига энг оғир вазифа юклатилади ва улар бир қатор тактик кўрсатмаларни бехато бажаришлари керак.

Ўйин бошлашда, агар рақиб ҳар икки марказий ҳимоясига прессинг уюштирса, қанот ҳимоячиларидан бири орқада қолади ва учта марказий ҳимоячига айланилади. Иккинчи қанот ҳимоячиси эса, олдинроққа чиқади, лекин марказга яқинлашиши керак, чунки тўпни олдинга йўналтиришда у «саккизликлар»нинг ўрнини эгаллашга тайёр бўлиши талаб этилади. Кейинги фазада, ҳар икки ҳимоячи таянч зонасидан ўрин олади ва энди, «Сити»нинг схемаси 2-3-5га айланади. Ниҳоят учинчи фаза - ҳужум ташкил этишда, қанот ҳимоячиси вингер ёки «саккизлик» билан креатив тарзда боғлиқ ҳаракат қилиши, яъни тўпсиз ҳаракатлар орқали, ҳимоячиларни эргаштириб, шеригига зоналар очиб бериши керак. Ва табиийки, тўп узатишга ҳам уста бўлсин.

Бу жуда кенг талаблар рўйхати. Гвардиола учун идеал фулбек вазиятга қараб бир неча амплуа функцияларига эга бўлиши талаб этилади. Ундан фақат тезлик ва техника эмас, юксак ўйин интеллекти, вазиятга қараб, энг тўғри қарорни бера олиш қобилияти талаб қилинади. Шу билан бирга, юқори пас маданияти ҳам муҳим, керак бўлганда таянч ярим ҳимоячиси ролига кирадиган ҳимоячи ҳужумларни бошлаш, қисқа ва ўрта масофаларга паслар беришда хато қилмаслиги керак.

«Сити» ҳимоячиларига нима етишмайди?

Фото: Victoria Haydn/Manchester City FC via Getty Images
Ҳозирда «Манчестер Сити» ихтиёридаги фулбеклар, жуда кўп мураббийлар учун етарли бўларди. Аммо Гвардиолага эмас, чунки бу футболчилар юқорида тилга олинган талабларнинг ҳаммасига жавоб бера олишмайди. Менди ҳужумда яхши, лекин позицион ўйнашда кўп хато қилади. Шерикларининг ҳаракатларини баҳолашга келганда, унинг камчиликлари кўриниб қолади. Зинченко - Мендининг тескариси. У тўпсиз ҳаракатлар орқали шерикларини яхши қувватлайди, деярли хато қилмайди, лекин баъзида маҳорат етмай қолади. Шундай бўлса-да, унинг меҳнаткашлиги ва аслида клубга жуда арзонга тушгани эътирозларни йўққа чиқаради. Зинченко - чап қанот ҳимоячиси.

Канселу яхши техника ва дриблингга эга, аммо жамоавий футболчи эмас. Кейин унинг ҳимоядаги хатолари ҳам бошқаларникидан кўпроқ. Ҳамманинг ичида, албатта. Уокер нисбатан энг қониқарлиси, у «Тоттенҳэм»да ўйнаб юрганида ҳужумкор, яхши узатма қила оладиган, чидамли футболчи сифатида ўзини кўрсатганди. Пеп қўл остида эса, ўйинни ўқиш ва назорат қилиш бобида ҳам ўсди. Нисбатан олганда, у ҳар томонлама берилган вазифаларни уддалаб келмоқда.

Семеду керакми?

Семеду ўзига яраша дриблингга эга бўлган тезкор футболчи. Лекин бирга бир алдаб ўтиш учун унга каттароқ зона талаб этилади. Ўз вақтида ҳужумга қўшилади ва керакли зоналарни тўлдиради. Унинг камчиликлари орасига у қадар сифатли бўлмаган кроссларни айтиш мумкин. Жарима майдонига у қадар кўп оширмайди ва улар ҳам одатда, у қадар хавфли чиқмайди. Бунинг устига 26 ёшли футболчига ҳали шу пайтгача Гвардиола даражасига яқин бўлган мураккаб тактик вазифалар юкланмаган. Яъни, унинг жамоадошлари билан ўзаро тушуниши, тўпсиз позиция алмашинувлари Канселу ёки Мендидан яхшироқ бўлади, деб айтиш мушкул.

Семеду «Манчестер Сити»ни кучайтириб қўймайди. Шунинг ўзи ҳам Семедунинг жамоага зарур эмаслигини кўрсатади. Аммо Гвардиоланинг сўнгги трансферлари бу оддий мантиқни рад қилади.

Канселунинг трансфери ҳам бироз тушунарсиз бўлганди. У Уокердан кучли эмас, шунчаки, ҳужумда анча агрессивроқ ҳаракат қилади, аммо ўйинни бошлашда муаммо кўп. Анхелиньонинг сотиб олиниши ундан ҳам тушунарсиз туюлган. Қизиқ-да, Маҳрез захирада ўтирадиган жамоани Анхелиньо кучайтириши мумкинлигига ишониш қийин эди. Канселу қишгача атиги 8 ўйинда асосий таркибда майдонга тушди, Анхелиньо эса, ижарага кетди. Мана шу ўхшамаган трансферлар Гвардиола ҳали ҳам ўз кўнглидагидек фулбекларни топа олмаётганини исботлайди.

Жамоани кучайтирмайдиган трансферларни амалга ошириш, одатда Гвардиолага хос эмас, лекин сўнгги йилларда у айнан шу иш билан шуғулланмоқда. Қарорлар эмоционал тарзда қабул қилинаётганига ишониш қийин. Фақат тахмин қилиш мумкинки, Гвардиола турли характеристкага эга бўлган бу ҳимоячиларни турли тактик вазифалар ва ўйинлар учун ўзини суғурталаётганга ўхшайди. Умумий нархи 120 миллион бўлган Менди ва Канселу захирада ўтиради. Лекин «Манчестер Сити» учун бу одатий ҳол. Гўёки Гвардиола қуйи дивизиондан Киммихни, дублдан Бускетсни, Россиядан Зинченкони топиб, топ футболчига айлантирган мураббийга ўхшамаяпти. Аксинча, бир бурчаги битмаган пазл учун керакли фигурасини топа олмай, яна ва яна шунинг устида ўтираётган азарт ўйинчини эслатиб юбораётгандек.

Бундай мураббийга етарли пулни берсангиз, бутун дунёдаги топ-фулбекларни ҳам бир жамоага йиғиб қўйишдан ҳам чекинмайди. Ўзининг мураккаб қараши ва тизими бўлган мураббийлар баъзида реалликдан чиқиб, айнан ўша пазлнинг маҳкумига айланиб қолишади. Масалан, Диего Симеоненинг ҳужумчилар билан муносабатини ҳам эслаш мумкин: одатда, ушбу мураббий қўл остида ҳужумчилар кам гол ура бошлашади, вингер ёки «ўнлик»лар эса, креативликни йўқотиб қўядилар.

Гвардиола эса, қанотлар билан овора. Албатта, унда ҳали Семеду, Чилуэлл, Берчиче, Триппьер ва бир-икки ўйин учун де Шильони сотиб олишга ҳам пул етарли. Аммо ҳар доим бундай янгилик чиққанида, «Ливерпуль»га текинга тушган Трент Александер-Арнольд эсга тушаверади. Муаммонинг мана шундай ечими ҳам бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 217
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 387
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 203
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 278
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 211
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар