«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:12
ЎЗO‘Z

Ноқулай пойабзал, компьютер ва кўп ўтириш. Қадди-қоматга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар

03 июн, 09:30 2 692 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ноқулай пойабзал, компьютер ва кўп ўтириш. Қадди-қоматга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар Фото: «Фактор роста»
Замонавий турмуш тарзи, компьютерда узоқ вақт ўтириб ишлаш, ҳаракатнинг камлиги сабаб букчайиш, қоматнинг тик бўлмаслиги ҳолатлари кўзга ташланади. Бошида эътибор берилмаган букчайиш салбий оқибатларга олиб келиши ҳамда бошқа органлар фаолиятида ҳам муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Қадни тик тута олмаслик одат бўлиб қолганини қаердан билиш мумкин?
Деворга суянинг. Бошингизни тўғри, қаддингизни тик тутинг. Шу йўсинда 1-2 дақиқа туринг. Агар тик туриш давомида оғриқ сезсангиз, бу бежизга бўлмайди.

Умуртқада ўзгариш бўлишига нафақат ташқи омил ва шикастланишлар, балки ноқулай пойабзал, зарарли одатлар ҳам сабаб бўлади. Бу одатлар қандай эканлигига тўхталамиз.

Компьютер ва телефон
Иш, ўқиш ёки бошқа мақсадларда гаджетлардан фойдаланиш вақти бошни бир ҳолатда узоқ вақт тутиб туриш керак бўлади, бу эса бўйин мускуллари ва умуртқанинг зў​риқишига олиб келади. Бундан ҳам ёмони — экранга энгашиб қарашга ўрганиб қолган бош шундай ҳолатга кўникиб қолади ва инсон қаддини букиб, бошини эгиб юриши одат бўлиб қолади.

Нима қилиш керак?
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш керак бўлади, фақат ўзбошимчалик қилиш, оғир ва мураккаб машқларни бажариш ярамайди.

Масалан, бошингизни орқага эгинг ва шу ҳолатда 30 сония туринг, кейин олдинга эгинг ва яна 30 сония туринг. Кейин чапга, ундан сўнг ўнгга қараб, 30 дақиқа туринг. Шунга ў​хшаш машқларни тонгда, иш ватингизда бажаришни канда қилманг.

Кўп ўтириш
Ҳаддан ортиқ ўтириб ишлаш ёки кам ҳаракатли ҳаёт тарзи ҳам инсоннинг букчайиб қолишига сабабчи бўлади. Ёш ва кучга тўла вақтингизда бунинг асоратлари сезилмагани билан ёш ўтгани сайин муаммолар келиб чиқаверади.

Нима қилиш керак?
Букчайишни тузатишнинг энг самарали усули турникка осилиш ҳисобланади. Бунинг учун, албатта, спорт марказларига бориш ёки дарсларга ёзилиш шарт эмас, очиқ майдончалар ёки ҳовлидаги имкониятлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Енгил, эгилиб-туриб бажариладиган машқлар ҳам яхши самара беради, фақат уларни бажараётганда бирданига кўп ва зўриқтирадиган ҳаракат қилманг.

Думғазада ўзгариш
Думғаза вертикал ҳолатда бўлиши керак ва шундагина умуртқага оғирлик қилмайди. Ундаги ўзгариш ҳам кам ҳаракатлилик ва кўп ўтиришдан келиб чиқади.

Нима қилиш керак?
Биринчи навбатда ўтиришни камайтиринг, ҳаракатни кўпайтиринг. Компьютерда ишлашга мажбур бўлсангиз, ҳар соатда ўрнингиздан туриб, айланиб келинг. Думғаза қисми иштирок этадиган жисмоний машқларни бажаришни унутманг. Бу каби машқлар кетма-кетлигини интернетдан топиш мумкин бўлгани билан, шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.

Шунингдек, оёқ кийимингиз қулайлигига эътибор қаратишни ёддан чиқарманг. Пошнали туфли — умуртқанинг энг асосий душманларидан бири. Кундалик учун спорт услубидаги енгил, ҳаракатланишга осон ва қулай бўлган спорт услубидаги пойабзалларни танланг. Кўпроқ сайр қилишга, енгил машқларни бажаришга ҳаракат қилинг. Энг асосийси эса оғриқ ёки жиддий ўзгаришлар кузатилганда ўзбошимчалик қилмай, шифокорга мурожаат қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 87
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 368
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар