«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:43
ЎЗO‘Z

Коронавируснинг иссиқ ҳароратда яшаб қолиш хусусиятлари ўрганилди

03 июн, 09:09 3 650 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавируснинг иссиқ ҳароратда яшаб қолиш хусусиятлари ўрганилди Фото: The Wееk
Коронавируснинг иссиқ ҳаво ҳамда ултрабинафша нурлар таъсирида тарқалиши секинлашади. Бу ҳақда АҚШнинг Маунт Оберн касалхонаси мутахассисларининг тадқиқотида баён қилинган, деб ёзмоқда Оксфорд университетининг расмий сайти.

Олимлар АҚШда COVID-19 билан касалланишнинг 2020 йил баҳор ойларидаги кўрсаткичларини таҳлил қилган. Коронавируснинг тарқалиши ёки аксинча, тарқалмаслигига таъсир кўрсатувчи омиллар сифатида ҳаво ҳарорати, ултрабинафша нурлар, намлик ва бошқа кўрсаткичлар қайд этилган. Цельсий бўйича ҳарорат 10 даражадан баланд бўлганида инфекциянинг тарқалиши ҳақиқатан ҳам секинлашиши аниқланди.

Мутахассислар турли ҳарорат диапазонидаги вазиятларда коронавируснинг яшовчанлигини текширган: манфий ҳарорат Цельсий бўйича 1 дан 4 гача, 4 дан 10 гача, 10 дан 16 гача ва 16 ва ундан ортиқ даража дейилган. Ошкор қилинган маълумотларга кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишининг энг паст частотаси Цельсий бўйича 10 даражагача бўлган ҳароратда кузатилган. Касалланиш ҳолатларининг кўпайиш даври эса ҳарорат мусбат натижага яқинлашмаган кунларга тўғри келган.

Олимлар Цельсий бўйича 10 даражадан баланд ҳаво ҳароратида вируснинг нисбатан қисқа даврда яшаб қолиши мумкинлиги, шунингдек, SARS-CoV-2 заррачалари юқори ултрабинафша нурлари таъсирида фаоллашишдан тўхташини аниқлаган. Қолган омиллар, масалан, ҳаво намлиги COVID-19’нинг тарқалишига деярли таъсир кўрсатмайди.

Май ўрталарида россиялик олимлар коронавирус устида ёз вақтида ҳам ғалаба қилиш жуда қийин эканини маълум қилганди. Гамалеи номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқотлар маркази директори Александр Гинцбург ҳали COVID-19 устидан ғалаба қозониш ҳақида гапиришга эрта экани ва ҳозир унинг тарқалишига тўсқинлик қилиш муҳимроқлигини билдирганди.
иссиқ ҳарорат, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 0
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар