«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:22
ЎЗO‘Z

Тошкент ва Бухорода аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

03 июн, 04:49 2 646 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент ва Бухорода аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди 2 июнь куни Ўзбекистонда жами 58та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 49 бемор тузалди. Шу вақтгача 2908 киши соғайган, айни вақтда шифохоналарда 837 бемор даволанмоқда.

Янги ҳолатлар 6 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Наманган вилоятларида аниқланди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

58та янги касалланиш ҳолатининг 8таси аҳоли орасида қайд этилган.

Аҳоли орасида
Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 4та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шундан 2 ҳолат Яшнобод тумани ҳудудида аниқланган.

Бухоро вилоятида ҳам аҳоли орасида 4та ҳолат қайд этилган - улар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот туфайли вирус юқтириб олишган. Бугундан вилоятнинг икки туманида - Шофиркон ва Ғиждувонда шахсий транспортда ҳаракатланишга тақиқ қўйилди. Вилоят ҳокимлиги ушбу туманларни «қизил» ҳудуд сифатида белгилашга қарор қилган. Когон тумани эса «сариқ» ҳудуд бўлади.

Карантинда
Тошкент вилоятида карантин марказида 30 кишида вирус аниқланди. Шундан 13 нафари Қозоғистондан, 10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан, 7 нафари Тожикистондан келган.

Шунингдек, Навоий вилоятида карантинга олинганлар орасида 7 кишида ва Тошкент шаҳрида карантинга олинганлар орасида 3 кишида вирус чиққан.

Ҳайдовчилар
Бугун шунингдек, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 10 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди. Жумладан, Наманган вилоятида 1, Тошкент вилоятида 5, Сирдарё вилоятида 1, Бухоро вилоятида 3 нафар ҳайдовчи.

Тузалганлар
Бугун Навоий вилоятиннг Зарафшон шаҳрида 42 бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан 7 киши соғайиб чиқди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3760та ҳолатдан 2908 бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 837 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тошкент, коронавирус, Бухоро




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар