«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:01
ЎЗO‘Z

Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди

03 июн, 08:00 2 979 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди Фото: «independent.co.uk»
Британиялик журналист Жек Соммерс «The Independent» газетасида коронавирусга қарши вакцинани синаб кўргандан сўнг ўзини қандай ҳис қилганини гапириб берди. У бир ойча олдин синовнинг биринчи босқичида иштирок этганди. Унинг синовни қандай ўтказганлиги ҳамда нохуш таъсирлар ҳақидаги ҳикояси билан нашр сайтида тўлиқ танишишингиз мумкин.

Соммерснинг айтишича, қатнашишга ариза топшириш учун алоҳида банк ҳисобини очишига (шифохонага беш марта қатнагани учун репортёр 235 фунт олган, 3 миллион сўм атрофида), ўзининг ҳамда оиласининг сиҳат-саломатлиги ҳақида онлайн-сўровномадан ўтишига тўғри келган. Шундан сўнг у шифохонага бориш учун таклифнома олган.

Аввалига журналист таҳлиллар топширган, барча зарур ҳужжатларни тўлдирган ва ўргатувчи видеони томоша қилган. Сўнгра уйига қайтиб, аризасининг маъқулланишини кутган. «Дўст ва яқинларингизнинг тинимсиз саволларига ҳамда синов пайтида коронавирусни юқтириб қўйиши мумкинлигига тайёр туринг. Бу ундай эмас», — деб ёзади Соммерс.

Британияликни инъекцияга таклиф қилишди: оғриқсиз ўтди. Унинг таъкидлашича, бевосита муолажадан олдин уколдан қўрқиш ҳиссини енгишига тўғри келган. Бунда унга миллионлаб инсонларга ёрдами тегиши мумкинлиги ҳақидаги ўй-фикрлар ёрдам берган. Эмлашдан кейин Соммерсга термометрни бериб, аломатлар кундалигини тутишни айтишган.

«Энг ёмон нохуш таъсир паранойя бўлди», — дейди журналист. Вакцинациядан кейинги биринчи ҳафта Соммерснинг бир-икки марта иситмаси чиққан. Лекин ҳозир ўзининг тан олишича, буни ўйлаб топган ҳам бўлиши мумкин. Кейинги ҳафталар давомида ҳеч қандай аломатларни сезмаган. «Невараларимга одамзодни қутқарган вакцинани ўзимда синаб кўрганлигимни сўзлаб беришни хоҳлайман», — дейди Соммерс. Лекин ҳали олдинда уни юзлаб тестлар кутиб турибди. «Ҳатто «менинг» вакцинам ёрдам бермаса-да, синовда биринчилардан бўлиб қатнашганимдан ҳеч қачон афсусланмайман», — дейди журналист.

Маълумки, дунё бўйича 124 та потенциал вакцинани яратиш устида ишлар олиб борилмоқда, улардан 10 таси клиник синовлардан ўтказилмоқда.

Бугун, яъни 2 июнь кунига келиб коронавирусга чалинган 6,4 миллион киши қайд этилди, 378 минг киши ҳаётдан кўз юмди, 2,9 миллион бемор тўлиқ соғайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар