«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:13
ЎЗO‘Z

Мирзо Кенжабек: Соат қўнғироғи

03 июн, 06:00 2 122 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзо Кенжабек: Соат қўнғироғи Жисмингни уйғотар, қўлидан келса,
Жонда ирфонингни уйғотсин соат.
Соатга ишониб, Ҳақни унутдинг,
Руҳий қўрғонингни уйғотсин соат.

Неча асру замон, босмайин зиллат,
Соатсиз уйғонди ҳаниф бир миллат*,
Жонингни ғафлатга қилмай мусаллат**,
Асру замонингни уйғотсин соат.

Ҳар кун, ҳар дақиқанг – эҳсонинг эрур,
Қайтмас то қиёмат – имконинг эрур,
Қалбинг – тан мулкида султонинг эрур,
Ғофил султонингни уйғотсин соат.

Соат бу – вақт эрур, замон бўлаги,
Қиёмат кунининг номи – дараги,
Ухласа, уйғонар инсон юраги,
Ўлган виждонингни уйғотсин соат.

Эй дўст! Умринг ўтди, куймади жонинг,
Ҳақиқат зикрига гунгдир забонинг,
Ғафлат билан ўтди давру давронинг,
Давру давронингни уйғотсин соат.

Қўнғироқ чалмасдан соат сиёқи***,
Умрингни уйғотсин қалб қўғироғи,
Соатга айланиб ҳикмат булоғи,
Руҳсиз маконингни уйғотсин соат.

Илоҳий ҳақиқат руҳда тўлғонар,
Инсон уйқудадир, ўлгач – уйғонар,
Ўлим бонгин урмай руҳий долғалар,
Бу жонсиз жонингни уйғотсин соат.

Йўқ, соат кимсани уйғотмас зинҳор,
Оламни, соатни Уйғотгувчи бор,
Ҳақнинг изни ила, фақат сўнгги бор
Мудроқ иймонингни уйғотсин соат!..

*”Ҳаниф бир миллат” – Аллоҳни бир деб яшаган тавҳид миллати, яъни мусулмонлар.
“Жонингни ғафлатга қилмай мусаллат” – “Жонингни ғафлатга мағлуб ва қарам қилмасдан”.
*Сиёқ – ҳисоб (саноқ) илмининг номи (“Ғиёс ул-луғот”).

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 534
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 434
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар