«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:01
ЎЗO‘Z

Бухорода 3,3 млрд. сўмлик солиқлар тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрида қолади

02 июн, 22:35 2 053 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода 3,3 млрд. сўмлик солиқлар тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрида қолади Бухорода давлат солиқ органлари ходимлари томонидан ҳудуддаги бизнес вакиллари билан ишончли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Айниқса, карантин даврида иқтисодий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига ҳукуматимиз томонидан берилган енгилликлар ва солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланишларида яқиндан ёрдам берилмоқда.

Биргина мисол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги (ПФ-5969-сонли) Фармонига асосан, Бухоро вилоятидаги 150 дан ортиқ корхоналарга жами 3 миллиард сўмдан ортиқ, яъни 957 миллион сўмлик мол-мулк солиғи, 2 миллиард 22 миллион сўмлик ер солиғи ҳамда 36 миллион сўмлик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича имтиёз қўлланилган.

- Когон шаҳридаги “Propan-Oil-Plys” масъулияти чекланган жамияти карантин даврида автотранспорт воситалари ҳаракатига ўрнатилган чекловлар туфайли иқтисодий қийинчиликка дуч келганди, - дейди Когон шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари Комила Аҳмадова. - Бундай вазиятда Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан корхонага ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Натижада корхона мурожаатига асосан унинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш бўйича мажбурияти фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктирилди.

- Бизнинг корхонамиз ҳам пандемия таъсирига тушганлиги сабабли жами 22,7 миллион сўмлик мол-мулк, ер ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятимиз фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктирилди, - дейди “Бухоро Парранда” АЖ корхонаси ҳисобчиси Ортиқ Муқимов. – Тўғрисини, тан олиб айтиш керак ҳозирги қийинчилик даврда биз ана шундай кўмакка муҳтож эдик. Албатта биз ушбу имтиёзли даврдан унумли фойдаланиб ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишга ҳаракат қиламиз.

Когон шаҳридаги транспот хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган “Progres-Mega-Trans” корхонасида карантиндан олдин 80 дан ортиқ, Когон туманида фаолият олиб бораётган “ШерзодАвтотранс” транспорт корхонасида ҳам 2 ой илгари 21 нафар ишчи фаолият юритган. Бироқ пандемия таъсири туфайли айни кунда ушбу корхоналарда бор-йўғи 3 нафардан ишчи ишлаб турибди холос. Яширишнинг кераги йўқ, бундай вазиятда корхона мол-мулк ва ер солиқларини тўлашга ҳам қийналиб турганди.

Эътиборлиси, жорий йилнинг 18 май куни Президентимиз томонидан имзоланган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш бўйича навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ушбу корхоналар 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинди.
Ўрни келганда айтиш лозимки, мазкур имтиёзни қўллаш натижасида вилоятдаги 1 949 та тадбиркорлик субъекти ихтиёрида 3,3 миллиард сўмлик маблағ қолади.

Бухоро вилояти ДСБ
Матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 114
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар