«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:28
ЎЗO‘Z

Адлия вазирлиги: мурғак қалблар ўксимасин

02 июн, 19:32 2 184 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазирлиги: мурғак қалблар ўксимасин 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан республика бўйлаб “Мурғак қалб” акцияси ташкил этилмоқда. Акция доирасида пойтахтимизда Халқаро ННТ Ўзбекистон ва Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда анъанавий хайрия тадбири ўтказилди.

Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, мазкур хайрия тадбирларида Республика Ихтисослаштирилган Пулмонология ва Фтизиатрия IATM Болалар ўпка сили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти I ва II болалар бўлимида даволанаётган болажонлар, кам таъминланган оила фарзандлари ва етим болалар холидан хабар олинди.

Ушбу бўлимларда даволанаётган бемор болаларнинг рўйхати шакллантирилиб, бемор болалар ва уларнинг оила аъзолари учун зарур гигиена воситалари, кийим –кечак, кундалик эҳтиёж буюмларидан иборат бўлган совғалар тўпламлари, тиббиёт ходимлари учун эса тиббий қўлқоплар ўз эгаларига топишрилди.

Асосий мақсад, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бахтли болаликка эга бўлишлари учун яратилаётган шароитлардан фойдалана олиш ҳуқуқи борлигини болажонларнинг яқинларига тушунтиришдир.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бу борада Адлия вазирлиги бундан роппар оса 1 йил аввал яратилган bolahuquqlari.uz портали ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини ошириш, болаларда кичик ёшданоқ қонунга ҳурмат руҳини тарбиялашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

14 ёшгача бўлган болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган ушбу сайтдан бугунги кунда кўплаб фойдаланувчилар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган маълумотларни олиб, ҳуқуқий билимларини янада оширишлари учун кўмакчи бўлмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 53
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар