«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:01
ЎЗO‘Z

Миржалол Қосимов Суперлига рестарти олдидан нималар деди?

02 июн, 16:39 1 941 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миржалол Қосимов Суперлига рестарти олдидан нималар деди? Хабарингиз бор, Суперлига ўйинлари 13 июнь санасидан давом эттирилади. Кўплаб клублар қатори Олмалиқнинг АГМК жамоаси ҳам машғулотларни бошлаб юборган. Клуб матбуот хизмати эса бош мураббий Миржалол Қосимовдан интервью олди.

"Аввало футбол жамоатчилиги ва мухлисларни яна футбол қайтаётганлиги билан табриклайман. Ҳукуматимиз футбол ўйинлари ва машғулотларга рухсат бергани нафақат футбол жамоатчилиги, балки миллионлар ўйинини соғинган кўплаб мухлисларни ҳам хурсанд қилди, назаримда. Муҳими, футбол жамоатчилиги ҳукумат томонидан берилган мазкур ишонч ва имкониятни қадрлаб, ҳозирги пандемия даврида ҳар бир ишга масъулият билан ёндашиши керак. Карантин даврида асосий вақтни уйда оила даврасида ўтказдик. Бу давр ҳам қайсидир маънода баъзи ҳолатлар бўйича керакли хулосаларни чиқаришга ёрдам берди.

Карантинда футболчиларнинг ҳолатини масофадан назорат қилиб, керакли дастурлар асосида шуғулланишларини белгилаб бердик. Эндиликда барча мавжуд тартиб қоидаларга амал қилган ҳолда машғулотларни тикладик. Қувонарлиси, футболчилар карантин даврида ўз ишларига профессионал ёндашиб, имкон қадар ўзларининг жисмоний ҳолатларини бир меъёрда ушлашга муваффақ бўлишган.

Машғулотда футболчилар яшил майдонни, тўпни ва айниқса жамоавий муҳитда ўзаро шуғулланишни жуда соғинишгани кўриниб турибди. Яъни улар ишга чанқоқ. Бу эса қисқа фурсатда рестарт оладиган Суперлига ўйинларига уларни ҳар тарафлама тезроқ спорт формаларини оптимал ҳолатга келтиришга ёрдам беради. Тўғри, танаффус узоқ чўзилди ва жамоанинг умумий ҳолатини қисқа фурсатда оптималлаштириш осон бўлмайди.

Лекин форс-мажор ҳолати барчани бир хил шароитга қўяди. Шу боис ҳозирги асосий диққатни аввало жамоанинг жисмоний ҳолатини тиклаш ва ўйин ташкил этишда жамоавий ўзаро тушунчаларни тезроқ яна шакллантириб олишга қаратамиз. Машғулотлар ва ўйин орасидаги интервал қисқа бўлсада, чемпионат бошланса учрашувлар орқали жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз.

Мухлисларсиз футбол асосий безагини йўқотади. Лекин ҳозирги даврда энг мақбул йўл томошабинларсиз ўйин. Чунки саломатлик ва хавфсизлик барча нарсадан устун. Ўйлашимча, гарчи мухлислар стадионга туша олишмасада, телеэкран орқали катта қизиқиш билан ўйинларни томоша қилишади. Биз эса уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис этган ҳолда майдонга бир мақсад — ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун чиқамиз. АГМК жамоаси олмалиқлик ишқибозларимизни ўзининг чиройли ўйини ва натижалари билан хурсанд этиши учун қаттиқ ишлайди", - деди Қосимов.

Маълумот учун, АГМК 4-турни 13 июнь куни Навоийда "Қизилқум" жамоасига қарши ўтказади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 497
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар