«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:59
ЎЗO‘Z

Дониёр Файз: "Буқа туғибди деса, ишониб кетаверманг!.."

02 июн, 15:53 5 901 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дониёр Файз: "Буқа туғибди деса, ишониб кетаверманг!.." Ҳозирги матбуот эркинлиги даврида интернет тармоқларидаги турли диний сайтлар орқали кўплаб маълумотлар берилаётгани кишини қувонтиради, албатта. Лекин баъзи маълумотларнинг ичида мавзуъ (тӯқима, сохта) ҳадисларнинг ҳам халқ ичида кенг равишда тарқалиб кетаётгани ва бу мусулмонлар орасида турли баҳс ва тортишувларга сабаб бўлаётгани ачинарли ҳолдир. Ҳозирги кунимизда кенг тарқалаётган ва ӯз навбатда муҳаддис уламолардан Имом Аҳмад, Имом Заҳабий ва Имом Ҳоким, Ҳайсамий ва кейинги муҳаққиқ муҳаддис уламолар томонидан мавзуъ ҳадис деб эътироф этилган баъзи ҳадисларнинг айримларини қуйида келтириб ӯтамиз:

"Эй Али, сенга беш минг қўй берайми ёки ҳам дунё, ҳам охират учун фойдали беш калимани ўргатайинми?" – деб сўрадилар. "Ё Расулаллоҳ, беш минг қўй озмунча фойда эмас. Бироқ менга ўша беш фойдали калимани ўргатишингизни хоҳлайман, – дедим"...

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Шундай гуноҳлар борки, уларни на беш вақт намоз, на рӯза, на ҳаж ва на умра кетказа олади".
Саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ, (бӯлмасам) уларни нима кетказа олади?"– дейишганида, У зот:"Ҳалол ризқ топиш йӯлида ғам-ташвиш чекиб юриш",– дедилар.
(Табароний ва Дайламий ривояти)

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.

"Ким ҳар куни “Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни икки юз марта ӯқиса, унинг эллик йиллик гуноҳлари ӯчирилади". Яна шунга ӯхшаш бошқа ҳадисларда зикр қилинган: "Ким "Қул ҳуваллоҳу аҳадни" ҳар куни эллик марта ўқиса..." каби ҳадислар ва яна «Рамазоннинг ўн бешинчиси, жума оқшомида қичқириқ рўй бериши» ҳақидаги тарқалган ривоятлар ҳам шулар жумласидандир.

Азиз диндошлар, аввало, менинг бу борада бирор сайт ёки каналларга адоватим йӯқ. Аммо,
илм омонат бўлганлиги учун ҳам, камина бу ҳадисларнинг мавзуъ, баъзилари эса жуда ва ӯта заиф, ҳатто, ривоят қилиниши ҳалол эмаслигини холис Аллоҳ учун сизларга етказиб қӯймоқчиман.

Уламолар мавзуъ ҳадисларни тарқатиш мутлақо жоиз эмас, дейишган.
Хулоса ӯрнида шуни таъкидлаб ӯтмоқчиманки, дуч келган гапни ҳадис деб тарқатишдан қачон тӯхтаймиз, ахир!

Истардимки, турли каналлардаги мутасадди инсонлар (админ) бу ҳақда жавобгарликни ҳис қилиб, агар уларда бирор мавзуга тегишли ҳадисга эҳтиёжлари туғилса, мана шу ишнинг аҳлларига, яъни ӯзимизда етишиб чиқаётган ҳадисшунос аҳли илмларга мурожаат қилиб ушбу ҳадиснинг даражаси – саҳиҳми, ҳасанми – яъни, амал қилса бӯладиган ёки заиф (кучсиз) ёки мавзуъ тӯқилган ҳадисми – шу ҳақда улардан суриштириб, кейин сайтга жойлашлари мақсадга мувофиқ, деб ӯйлайман.

Чунки, Аллоҳ кӯрсатмасин, эртага бундай тӯқима ҳадислар халқ орасида кенг тарқалиб кетса, авом халқ унга билар-билмас амал қила бошлайди. Кейин бир аҳли илм чиқиб қолиб, шу ҳадиснинг ботил ёки тӯқималиги ҳақида унга хабар берса, ҳалиги одамнинг ҳадисга бӯлган умиди пучга чиқиб, бошқа ҳадислардан ҳам безиллаб қолади. Бунинг оқибатида бошқа саҳиҳ ҳадислардан ҳам шубҳалана бошлайди.

Энг ёмони шундаки, халқ орасида кенг тарқалиб кетган баъзи мавзуъ ҳадисларни кӯпгина мусулмонлар саҳиҳ деб ӯйлаб ривоят қилиб юрадилар. Энди уларга бунинг мавзу ёки тӯқима эканини тушунтириш анча қийин бӯлади.

Масалан, "Фақирлик менинг фахримдир..." шу каби: "Илмни, гарчи Чинда (яъни Хитойда) бўлса ҳам талаб қилинглар", деган ҳадисларни кӯпгина илмли кимсалар ҳам айтиб юришади. Афсуски, бу ҳадисларнинг мавзуъ – тӯқималигини ҳамма ҳам билавермайди.

Валлоҳу аълам
Барча илм Аллоҳнинг ҳузуридандир.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 3
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 37
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 73
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 535
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 485
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар