«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:30
ЎЗO‘Z

Дунёдаги энг кекса одам узоқ умр кўриш сирини айтди

02 июн, 10:41 3 876 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги энг кекса одам узоқ умр кўриш сирини айтди Фото: «romania-insider.com»
Британиялик 112 ёшли Боб Уэйтоннинг ўлимидан сўнг Ер юзидаги энг кекса эркак деб руминиялик 111 ёшли Думитру Команеску тан олинди. Бухарестликнинг узоқ умр кўриш сирини «Romania-Insider.com» сайти маълум қилди.

Бухарест қариялар маркази пресс-релизига кўра, Команеску Геронтологик тадқиқотлар гуруҳи (GRG) томонидан энг кекса эркак дея эълон қилинган. Бу гуруҳ супер узоқ умр кўрувчиларни кузатиб борувчи ва текширувчи турли соҳадаги глобал тадқиқотчилар гуруҳи ҳисобланади.

Команескунинг тан олишича, узоқ умр кўришининг сири турмуш ўртоғи, ўғиллари ва невараларининг унга бўлган меҳр-муҳаббатидадир. Думитру 1908 йил 8 ноябрь куни Прахова округи Провица-де-Жос коммунасида дунёга келган. Ёшлигида у Руминия дифференциал геометрия мактабининг асосчиси ҳисобланмиш таниқли математик Георге Цицейканинг математика факультетида таълим олган. Кейинчалик Команеску мутахассислигини ўзгартиришга қарор қилиб, қишлоқ хўжалигини ўргана бошлаган. Университетни тамомлагач 70 йил ўсимлик касалликлари бўйича мутахассис ва агротехник бўлиб фаолият юритган.

2020 йил февралда Бухарест маъмурияти Команескуни Руминиянинг энг кекса фуқароси дея эълон қилди. Унга 5 минг Румин лейи (тахминан 1150 доллар) тўлаб, эсдалик ёрлиғини топширди.

28 май куни Боб Уэйтон вафот этди. У 112 ёшида (112 йил ва 60 кун) онкологик касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Британиялик ушбу шарафли номга Японияда 112 ёшли Титэцу Ватанабэ вафотидан сўнг бор-йўғи уч ой эгалик қилган.

Расмий маълумотларга кўра, 116 йил ва 54 кун яшаган япониялик Дзироэмон Кимура Ер юзида энг кўп умр кўрган эркак ҳисобланади. Узоқ умр кўриш бўйича умумэътироф этилган рекорд француз Жанне Кальманга тегишли бўлиб, у 1997 йилда 122 ёшида вафот этган (122 йил ва 164 кун). Лекин тадқиқотчилар унинг ёшидан шубҳаланишади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 312
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 473
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 315
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 426
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар