«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 16:33
ЎЗO‘Z

Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар

02 июн, 09:25 1 416 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар Қайсидир мамлакатда ёки оилада туғилган кўп одамлар, танлаш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда, ўзларининг дунёқарашининг тўғрилиги ҳақида ўйламасдан, коммунист, атеист бўлиш ёки бирон-бир диний мазҳабга риоя қилишда давом этаверадилар. Бундай фикрлашнинг энг кучли далилларидан бири: "бизнинг ота-боболаримиз шу динда эди, улар аҳмоқ бўлмаганлар-ку!". Албатта, аҳмоқ эмас! Аммо бу уларнинг авлодларидан кўра ақлли бўлганлигини ёки уларнинг ҳамма иши ҳам бехато эканлигини англатмайди. Боболарнинг танловининг содиқликнинг яна бир “далили” – "биз уларнинг эътиқодига хиёнат қилолмаймиз, ахир хоин эмасмиз!".

Албатта хоин эмассиз! Сиз ҳеч қачон Қуёшга, Велесга, Перунга, Дажббогга, Марксга, Энгелсга ва Ленинга сажда қилмагансиз, лекин ҳар доим “Худо” бундан икки минг йил олдин Исроилда туғилганлигига ишонгансиз...

Туғилганидан Зевс, Кришна, Будда, Ганеш, Сигир, Христос ва бошқаларга кўр-кўрона ишонадиганлардан фарқли ўлароқ, ўз ота-боболарининг бенуқсонлигига эмас, балки ўзларининг фаҳм-фаросатлари билан ўйлашни бошлайдиган лаҳзаларни бошдан кечирадиган одамлар ҳам бор.

Яратганнинг мавжудлиги, инсоннинг яратилиши ва ундан мақсадни чуқурроқ ўйлаган одамда “нега” деган саволлар туғила бошлайди.

Кўпчилик учун бундай "нега" изланиш ва хабардорлик учун сабаб бўлади, лекин мен Исломда мусулмонларга яқин бўлган, аммо адашган христианлар ҳақида ёзмоқчиман.

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз мўминларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз. Мўминларга дўст бўлишга яқинроқ кишилар эса: «Биз насронийлармиз», деган кишилар эканини кўрасиз. Бунга сабаб, уларнинг орасида олимлар ва роҳиблар бор эканлиги ва уларнинг кибру ҳаво қилмасликларидир». (Моида, 82)

Бу мақола нафақат масиҳий эътиқодининг издошлари ҳақида, балки христианликнинг ҳақиқатини тушунтирган, аммо кўпчиликка ваъз қилган, лекин ўз хатоларини англаб, ягона Аллоҳга қайтиб, мусулмон бўлган руҳонийлар ҳақида...

Православ христианлар қуршовида яшаб, уларнинг хочларини кўтаришдан бош тортган ва Павелнинг таълимотларини бошқа одамларга ваъз қилишни хоҳламаган руҳонийлар ҳам бўлган. Улар, бошқалар сингари, суратларга, учлик, ўлган “авлиё”ларнинг суякларига сиғиниш ва ҳоказоларда адашиб, буларнинг асли Инжилда эмаслигини англашди ёки одамлар томонидан ўйлаб топилган деган хулосага келишди.

1999 йилда 43 ёшида Исломни қабул қилган. Янги Россияда руҳонийлар орасида кашшоф бўлган энг таниқли, Рус православ черковининг собиқ вакили. У биринчи марта православ черковига 19 ёшида келган ва шу вақтдан бошлаб насронийлик унинг ҳаёт тарзига айланди. 1983 йилда Москва диний семинариясини тугатди ва дьякон этиб тайинланди, кейин иерейликга ўтди. Етти йилдан кейин у энг юқори – протоиерей даражасига кўтарилди.

У мамлакатнинг сиёсий ҳаётида иштирок этади ва 90-йилларнинг бошларида Россия халқ депутати бўлади, сўнгра РСФСР Олий Кенгаши Президиумининг аъзоси ва виждон эркинлиги, дин ва хайрия ишлари бўйича Россия Федерацияси Олий Кенгаши қўмитасининг раиси вазифаларида ишлаган. Полосин 1990 йилда РСФСР томонидан қабул қилинган "Дин эркинлиги тўғрисида"ги қонуннинг муаллифларидан биридир.

«Илоҳиёт ва диний манбаларни синчковлик билан ўрганиш мени антик бутпарастлик ақидаларидан жуда кўп нарса олиб кирилган Рим-Византия ибодатларининг ҳақиқати – оммавий ибодат, литургия ҳақидаги шубҳаларга олиб келди..

1995 йилда буни тўлиқ англаганимда, ҳатто черковдан ташқари ибодатларида қатнашишни тўхтатдим. Аммо семинарияда мияга қуйилган Исо Масиҳнинг “худо-одам”лигига ишониш ақидаси тавҳиднинг содда ва аниқ тамойилини тушунишга халақит берарди. Чунки мен ўша пайтда Исломнинг асл таълимотларини билмас эдим ва Крачковский томонидан Қуръон матнининг таржимаси тавҳиднинг аслини тушунишга ёрдам бера олмади.

Мен Валерия Порохованинг Қуръони карим маъноларининг таржимаси, Қуръон тафсирлари ва Исо алайҳиссалом ҳақидаги Ислом таълимотлари билан танишганимдан сўнггина Исломни қабул қилишда шубҳаларим қолмади. Қудратли ва Иноятли Раббим мени бу борада қувватлади ва мен хотиним билан бирга кўп гувоҳлар ҳузурида тавҳидни тан олишга қарор қилдим... "

Мусулмон бўлганидан кейин Али ўзини четга тортмади, аксинча, у рус уммати ҳаётида янада фаолроқ иштирок этиб, Исломни ўрганишда давом этди ва бошқа динни қабул қилганларга ёрдамини аямади. Россия муфтийлари кенгашида ишлаш, қиёсий диншунослик бўйича китоблар ёзиш, теледастурларда қатнашиш ва Исломни қабул қилганлар учун уюшмалар ташкил этиш собиқ руҳонийнинг қилаётган ишларининг кичик бир қисмидир.

(Давоми бор).

Манба: Azon.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Жириновский: Лукашенко бутун Ер юзи устидан куляпти 30 мар, 10:18
  • Ақлли одамлар - бу ҳаётда қийин аҳволда бўлган қайғули одамлар 11 ноя, 23:04
  • Қозоғистонда даҳрийлар сони кўпаймоқда 01 сен, 11:40
  • Таниқли британиялик файласуф-атеист: "Худо бор экан!" 29 окт, 20:07
  • Пятигорскда “Газель” “аҳмоқ кўприк”ка тиқилиб қолди (видео) 12 авг, 11:53
  • Путин: Сноуден — хоин эмас 02 июн, 13:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • 141 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди 04 июл, 15:05 111
  • Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман 04 июл, 14:38 211
  • Расман: Равшан Хайдаров "Сурхон" жамоаси бош мураббийи 04 июл, 14:17 170
  • Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди 04 июл, 13:55 159
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади 04 июл, 13:33 209
  • Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди 04 июл, 13:07 400
  • Аёлнинг сурат ва видеоларини интернетга тарқатмаслик учун 15 млн. сўм талаб қилган шахс ушланди (фото, видео) 04 июл, 12:43 437
  • «Раҳбар ишдан бўшаганда, бор айбни у ўз зиммасига олиб кетаверади. Аммо у билан бирга ишлаганлар четда қолаверади» – Тошкент вилояти ҳокими 04 июл, 12:18 585
  • 19 июлга қадар ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар рўйхати эълон қилинди 04 июл, 11:55 523
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9500га етди 04 июл, 11:35 503
  • Европа комиссияси Европа Иттифоқида коронавирусни даволовчи илк дорининг ишлатилишига рухсат берди 04 июл, 11:10 577
  • Ремдесивир — коронавирусга қарши асосий дори сифатида кўрилаётган препарат ҳақида нималар маълум? 04 июл, 10:46 620
  • Бўлимлар