«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 16:58
ЎЗO‘Z

Миллий малака рамкаси тасдиқланди. Таълимда қандай ўзгаришлар кутиляпти?

02 июн, 09:00 853 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллий малака рамкаси тасдиқланди. Таълимда қандай ўзгаришлар кутиляпти? Фото: PhotoXpress
Ҳозирда Ўзбекистондаги коллежни тугатган кадр хорижда дипломига мос иш топа олмайди. Миллий малака рамкаси бунга ечим бўлиши айтилмоқда. Бундан ташқари, чет эл дипломларини тан олиш соддалашиши; сартарош, ошпаз каби ноформал малакага эга касб эгаларига расмий малака ҳужжати берилиши кутилмоқда.

Май ойида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор билан Миллий малакалар рамкаси ҳамда Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Ушбу қарор билан қатор муаммоларга ечим топилиши айтилмоқда: Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини тугатганларнинг қўлида дипломи бўла туриб, хориж давлатларида мутахассислик бўйича ишлай олмасликлари, кадрларнинг меҳнат бозорида мос ўрин эгаллай олмасликлари каби ҳолатларга барҳам берилиши назарда тутилган.

Kun.uz мухбири миллий малака рамкасининг тасдиқланиши билан таълим ва меҳнат бозорида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилаётгани ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевдан интервью олди.

Олдин ва бундан кейин: фарқ нимада?
– Миллий малакалар рамкаси малакаларни тушуниш ва солиштиришни осонлаштиради, малакаларни тартибга солишга ёрдам беради. Яъни таълимнинг қайси даражасида қандай малакага эга бўлиш лозимлигини кўрсатади.

Шу пайтга қадар бизда малакани тартибга соладиган таснифлагич бўлмаган. Таснифлашда диплом ёки сертификат эгасининг билим, малака ва кўникмаси ҳисобга олинади.

Бу биринчи навбатда таълим берувчилар учун енгиллик бўлади. Улар малака даражаларига кўра, ўзларининг хизматларини кенгайтириши, муқобил хизмат турларини таклиф этиши мумкин.

Шунингдек, миллий малака рамкаси таълим олувчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Сабаби ҳамма давлатнинг ўзига хос миллий малака таснифлагичи бор. Давлатлар квалификацияларни баҳолашни бир хил қолипга келтириш учун ўз миллий малака рамкаларини қабул қила бошлаган.

Масалан, Ўзбекистонда берилган миллий квалификацияни (малакани тасдиқловчи диплом ёки сертификатни) қайсидир чет давлат иш берувчиси кўриб, шунга биноан талабгорга иш бериши мумкин бўлиши учун миллий малака рамкаси керак.

Янги тизим иқтисодий мобилликни таъминлаши кераклигига ҳам умид қилинмоқда, яъни ишчи кучи меҳнат бозори ўзгаришларига ўз вақтида мослашиб кета олиши керак.

«Ўзбекистон дипломи билан чет элда иш топиш осонлашади»
– Олдин бизда квалификация тўғрисида ҳужжат берилган бўлса-да, таълим олган шахснинг билим, малака, кўникмаси қайси даражада экани ҳақида кўрсатилмаган.

Айтайлик, пайвандчилик касбининг ҳам бир нечта даражалари бор. Лекин бизда умумий тарзда «пайвандчи» деб ёзилган ҳужжат берилган. Бу эса шу дипломга эга шахснинг чет элда квалификациясига мос иш топишида қийинчиликларга дуч келишига сабаб бўлган. Сабаби – чет давлат иш берувчилари Ўзбекистон таълим тизими билан таниш эмас.

Агар биз кадрларни миллий малака рамкаси асосида «пайвандчи»ликнинг турли даражаларига ўқитсак, иш берувчилар унинг қандай малака, билим, кўникмага эга эканини билиши мумкин. Чунки ҳар бир давлатнинг миллий малака рамкалари мувофиқлиги жадвали бор. Унга солиштириб, иш берувчи иш сўраб келган ходимнинг қўлидан нима келишини билиб олади ва иш бериш-бермасликни ҳал қилади.

«Чет элдан олиб келинган дипломларни тан олиш тизими соддалашади»
– Бундан ташқари, чет элдан олиб келинган дипломларни ҳам тан олиш тизими соддалашади. Чунки хорижда олинган дипломнинг малака даражаси биздаги қайси даражага тушиши аниқлашади.

Хорижда олий таълим берадиган коллежлар ҳам бор. Уларни тугатиб келганларнинг ҳужжати айрим ҳолларда коллежники билан тенглаштириб қўйиларди. Энди бу муаммо бўлмайди. Коллежда ўқиб олинган бўлса-да, ҳужжат миллий малака рамкасининг 5-даражасига мос келса, ўз-ўзидан олий таълим даражасига тенглаштирилади.

«Ўз устида ишлашга имкон бериляпти»
– Бундан ташқари, шу пайтга қадар квалификация тўғрисида ҳужжат олган шахс яна ўз малакасини оширишни хоҳласа, бу муаммо эди. Сабаби дипломда малаканинг қайси даражасини тугатгани аниқ кўрсатилмаган. Бу эса қандай қилиб ва қаерда малака ошириши мумкинлигини сўроқ остида қолдирган.

Миллий рамка тасдиқланиши билан таълимни тугатган одам кейинги босқичда қайси жиҳатдан малака ошириши лозимлигини билиб олади ва таълим берувчилар ҳам шунга асосланиб, ўз ишини ташкил қилади, хизматларини таклиф қилади.

«Ноформал таълимга формал ҳужжат бериш мумкин бўлади»
– Бизда кўпчилик коллежларга бориб эмас, ҳунармандга шогирд тушиб, турли касбларни эгаллашади. Масалан, чилангар бўлишни хоҳлаган одам 6 ой чилангарлик устахонасида, сартарош бўлишни хоҳлаган ёш эса сартарошхонада ишлаб, ҳунарни ўзлаштиради. Демак, улар сартарош ва чилангар малакасига эга бўлишади, фақат ноформал тарзда.

Ноформал таълимга эса диплом бера олмаймиз, улар қачон коллеж, институтда ўқиса, диплом олишлари мумкин бўлади. Шунинг учун малакага эга бўлса-да, қўлида ҳужжати йўқлиги учун ноформал тарзда малакага эга бўлганлар меҳнат бозорида тенгсизликка дуч келаётган эди.

Энди миллий малака рамкаси билан бирга «Квалификацияни баҳолаш марказлари» ташкил этилиши кутиляпти. Ҳунарманд йигит баҳолаш марказига бориб, ўз малакасини баҳолатиши ва унга мос равишда ҳужжат олиши мумкин. Бу ҳужжат эса коллеж дипломи билан тенг юридик кучга эга бўлади.

Бу нарса бизга керак эди. Чунки сифат қониқтирмагани учун ўқувчилар коллежларга бормай қўйишганди. Ким ҳунар ўрганишни хоҳласа, ҳунармандга шогирд тушишни маъқул кўрарди. Энди улар ҳам ўз малакасига яраша ҳужжат олиш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, формал таълим билан ҳаммани тўлиқ қамраб олиш жуда қийин. Жамиятда ҳар доим ноформал таълим мавжуд бўлиб келган. Ҳатто онлайн тарзда мустақил бирор малакага эга бўлаётганлар ҳам кўп. Улар эга бўлган малакани ҳам расман тасдиқлашимиз мумкин бўлмоқда.

«Касб-ҳунар таълимига хусусий секторни жалб қилиш керак»
– Квалификация таснифи доирасида профессионал стандартлар ишлаб чиқилиши лозим. Профессионал стандарт деганда эса касбга меҳнат бозори қўйган талаблар мажмуйи тушунилади. Профессионал стандартлар асосида таълим берувчилар кадр тайёрлайди.

Энди таълим берувчилар касбга қўйилган билим, малака ва кўникма талаби асосида ўз дастурини ишлаб чиқади. Бу дастур асосида ўқиган шахс эса якунида кўрсатилган талабга жавоб берадиган кадр бўлиши керак. Бунинг билан «Ўқишни битирган кадр ҳеч нарсани билмайди» каби шикоятларга ўрин қолдирмаслик мўлжалланмоқда.

Лекин бу ўз-ўзидан бўлмайди. Камчиликлардан қутулиш учун, аввало, таълим тизимида рақобат пайдо бўлиши керак. Рақобат бўлса, таълим берувчилар сифатли хизмат таклиф қилишга ҳаракат қилади.

Ҳозирги вазиятда эса таълим анча монополиялашган ҳолатда турибди. Агар касб-ҳунар тизимига хусусий сектор кириб келса, улар турли касб эгаларини тайёрласа, ўзлари профессионал стандартларни такомиллаштириш таклифи билан чиқишади.

Масалан, республикада касбга тайёрловчи турли марказлар бор. Қизлар турли хусусий марказларда яхши тикувчи, ошпаз бўлиб чиқяпти. Бу каби марказларга кўпроқ йўл бериш керак. Ва улар берадиган дипломни тан олишни таъминлаш керак. Агар қарор асосида баҳолаш марказлари ташкил этиладиган бўлса, бу ҳам амалга ошади. Натижада, рақобат муҳити пайдо бўлади.

Таълим реконструкцияси учун катта маблағ сарфланиши кутилмоқда
– Битта рамка ҳамма нарсани ҳал қилиб бермайди. Бу таълим бозоридаги ҳолат, рақобат ва имкониятларга ҳам боғлиқ. Буларнинг барчасини амалга ошириш учун эса катта маблағ талаб қилинади.

Чунки биз касб-ҳунар таълим тизимини қайтадан ташкил қиляпмиз. Ва энди бизга янги жиҳозлар, таълим усталари керак бўлади. Олдинги стандартлар асосидаги жиҳозлар, ускуналар билан эса кадрлар тайёрлай олмаймиз.

Таълимни бошкариш буйича ваколатли давлат органлари ҳам янги тизимга тайёр бўлиши лозим. Энди аввал фойдаланилган таълим стандартларидан фойдаланиб бўлмайди. Масъуллар профессионал стандартларни ўрганиб, у асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича катта ҳажмдаги масъулиятли ишни амалга ошириши лозим бўлади. Агар биз эски таълим дастури орқали кадр тайёрласак, бу битирувчи ҳеч кимга керак бўлмай қолиши мумкин.

Касб-ҳунар коллежлари ўз соҳасига тегишли ташкилотларга бўлиб берилгани ҳам яхши бўлган. Чунки улар ўзларига қандай кадр кераклигини яхши билади. Масалан, қурилиш коллежлари Қурилиш вазирлигига, қишлоқ хўжалиги коллежлари Қишлок хўжалиги вазирлиги тасарруфига, туризм коллежлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилган. Улар яхши ишлаяпти, соҳа эҳтиёжидан келиб чиқиб, профессионал стандартларни ишлаб чиқмоқда.

Лекин бу етарли эмас. Бизнинг иқтисодиётимиз шароитида касб-ҳунарли кадрларга эҳтиёж жуда катта.
Қолаверса, тегишли вазирлик ва идоралар ҳам ўз коллежларига ўқувчи келмай қўйса, жиддий ўйлаб кўра бошлайди ва рақобатга мос тарзда иш олиб боради.

Касб-ҳунар коллежларини тугатган болалар ҳам кўчада қолмайди. Тўғри, ҳозир коллежда керакли ҳунарни ўргана олмаган болалар ишсиз қоляпти. Шунинг учун миллий малака рамкаси ғояси яхши, лекин уни амалга ошириш учун ҳамма бирдай ишламаса, у амалга ошмай қолади.

2020-2021 ўқув йилида таълимда мана шу янги тизим асосида иш бошлаймиз. Қисқа вақт ичида биринчи ўринда профессионал касб-хунар мактаблари, коллеж ва техникумлар янги ўқув йилга тайёрланиши керак. Олдинда таълим дастурлари, ўқув режалари ва адабиётлар тайёрлаш, моддий-техник базани бойитиш, педагог кадрлар билан таъминлаш вазифалари турибди.

Зилола Ғайбуллаева суҳбатлашди.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бандлик агентликлари нега лицензиядан айрилди? 06 мая, 19:46
  • Ҳою-ҳавас васвасаси (видео, 1-қисм) 30 мар, 06:02
  • Рекорд паловни тайёрлаш жараёнидан фотолавҳа 08 сен, 15:51
  • “My5”, “Milliy TV”, “Zo’r TV”: Ким бачканаликда биринчи, ким жиддийликда? 01 мар, 20:41
  • “Маҳалла” канали бош қашлагунча “Milliy TV” “Оталар сўзи...”ни илиб кетди 06 янв, 16:55
  • Мilliy TV 1 декабрдан Ўзбекистоннинг 11 вилоятида эфирга узатилмоқда 01 дек, 18:51
  • Сўнгги янгиликлар
  • 141 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди 04 июл, 15:05 111
  • Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман 04 июл, 14:38 211
  • Расман: Равшан Хайдаров "Сурхон" жамоаси бош мураббийи 04 июл, 14:17 170
  • Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди 04 июл, 13:55 159
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади 04 июл, 13:33 209
  • Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди 04 июл, 13:07 400
  • Аёлнинг сурат ва видеоларини интернетга тарқатмаслик учун 15 млн. сўм талаб қилган шахс ушланди (фото, видео) 04 июл, 12:43 437
  • «Раҳбар ишдан бўшаганда, бор айбни у ўз зиммасига олиб кетаверади. Аммо у билан бирга ишлаганлар четда қолаверади» – Тошкент вилояти ҳокими 04 июл, 12:18 585
  • 19 июлга қадар ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар рўйхати эълон қилинди 04 июл, 11:55 523
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9500га етди 04 июл, 11:35 503
  • Европа комиссияси Европа Иттифоқида коронавирусни даволовчи илк дорининг ишлатилишига рухсат берди 04 июл, 11:10 577
  • Ремдесивир — коронавирусга қарши асосий дори сифатида кўрилаётган препарат ҳақида нималар маълум? 04 июл, 10:46 620
  • Бўлимлар