«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:35
ЎЗO‘Z

Шунчаки эртак

01 июн, 23:36 4 150 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шунчаки эртак Бор экану йўқ экан, ювош ҳамда шўх экан, хотин бозорчи экан, эри бекорчи экан, бола тиланчи экан, мактаб иккиламчи экан.
Қадим эмас, қайси бир замонда бир ошпаз аёл бўлган экан. Унинг учта хизматкори, йўғэ уч келини бор экан. Шунча йиллар ўтса-да, бирор келин қайнонаси билан жанжаллашиш у ёқда турсин, ҳатто тик қарамабди (Ишониш қийин албатта, бироқ мажбурсиз, чунки бу эртак). Кунлар менинг навбатим, менинг навбатим деб ўтаверибди. Ёз йиғламсираб, тахтни кузга бўшатибди. Ўша ошпаз аёл бир куни тонгда ҳорғин уйғонибди ва тушини эслабди. Умрида бирор марта мактуб олмаган аёлга тушида хат жўнатишибди.

Унда қуйидаги қайдлар бор экан:
Тайёргарлигингни кўравер, тез орада сени узоқларга олиб кетаман! Азроил!

Аёл умр овқатига тўйганини фахмлабди-да, уч келинини чақирибди. “Келинларим, мен бугун бор бўлса, эртага йўқман, қолган умрим омонат, шу сабаб бирортангизга меросимни қолдиришим лозим. Бир шартим борки, ким бажара олса, мерос шуники бўлади. Вазифа шуки, менга тонгга қадар сумалак пишириб олиб келишингиз керак,” деб келинларини ҳайратга кўмиб ташлабди кампир. Уч овсиннинг капалаги учиб, хаёли қочиб, ўйлар гирдобига ғарқ бўлибди. Чунки сумалак камида бир ой давомида тайёрланади. Унинг учун буғдой ивитиш, ундириш ва маромида тайёрлаш анчайин душвор масала. Бу ҳам майли, ҳозир куз фасли! Бунисига нима дейсиз?!

Уч келин ўйга толиб, уйларига равона бўлишибди. Тонг отибди. Қайнона биринчи келинни чақирибди. Ундан сас-садо чиқмабди. Иккинчи келин ҳали келмагани сабаб учинчиси қайнона ҳузурида ҳозир бўлибди. У ҳам мулзам. Бироздан сўнг коса кўтариб, ўртанча келин “генерал”га юзланибди ва “мана, ойижон, сумалак” деб таъзим билан косани узатибди (Одатда эртакларда доим учинчи шаҳзода, кенжа маликалар қаҳрамонлик кўрсатиб ҳамманинг эркатойига айланишган. Биз шу анъанани бироз бузгимиз келди. Ноодатий бўлсин дедик-да, айланайлар!). Қайнона роса қувонибди. Овсинжонлар ҳайрон. Ошпаз аёл шартни бажарган келинга ваъда қилинган қутичани тутқазибди. “Келин, буни уйингга боргандан сўнг очгин, тағин йўлда очиб ўтирмагин,” дебди-да, яхшилаб дуо қилибди.

Келин уйга шоша-пиша келиб, қутичани очибди, қараса, қуйидаги сўзлар битилган бир парча қоғоз турганмиш: “Келинжон, ҳолвайтар жуда ширин бўлганга ўхшайди. Топқирлигингга балли! Муҳими, инсонларга тансиқ таоминг билан бирга меҳр қўшиб узатиш, мушкул вазиятларда донолик ила иш кўришлик эканини унутма!”

Ўша дақиқаларда келиннинг юрагини аллақандай ҳислар эгаллаб олибди. Қараса, қоғоз тагида биттагина ош қошиқ турганмиш. Шунда келин қайнонаси унга тиллолардан ҳам зиёдроқ нарса-ўз касбини, яъни ошпазликни мерос қилиб қолдириб кетмоқчи эканини англаб етибди.

Менимча, у оиласи билан бахтли яшаб, муроду мақсадига етган, чунки ҳунарли инсон, яшар фаровон, айланайлар!

Муаллиф Дилором Бегматова




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар