«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:25
ЎЗO‘Z

АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш кутилмоқда

01 июн, 17:38 2 396 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш кутилмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва «Ишчи гуруҳ» аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюриб, завод мутахассислари ҳамда заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширувчи гуруҳ билан учрашди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Маҳсулотларни ички ва экспорт бозорларида сотиш, хом ашё базасини аниқлаш ва таъминлаш, лойиҳанинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари, нефть нархидаги ўзгаришларнинг турли вариантлари бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳасини қайтариш масалалари кўриб чиқилди.

Заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида АИ-91, АИ-93, АИ-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек тўлиқ Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда.

Бошқарув раиси ва «Ишчи гуруҳ» аъзолари ташриф давомида заводнинг асосий ишлаб чиқариш объектларини кўздан кечиришди ва режалаштирилаётган янги технологик қурилмаларнинг қурилиши жойи билан танишди.

Ташриф якунида инвестицион лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш учун тақдимотни тайёрлаб топшириш, шунингдек, FEED лойиҳасини, шу жумладан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун имтиёзли кредит шартлари бўйича таклифларни ўрганиш ва жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда 19 мар, 12:22 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар