«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:46
ЎЗO‘Z

Зироат Мирзиёева болаларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади

01 июн, 17:23 2 093 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зироат Мирзиёева болаларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади «Замин» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Ўзбекистондаги болаларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади.

«Азиз болажонлар! Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Ўзбекистонимизнинг ҳар бир ўғил-қизи тинч-осуда юртда, ота-онаси бағрида, жисму жони саломат бўлиб улғайишини тилайман.

1 июнь санасини байрам қилиб нишонлашга ўрганганмиз. Аммо одатда болажонларнинг қувноқ овозлари, беғубор кулгиларига тўла сайлгоҳлар, театр ва концерт заллари бугун ҳувиллаб қолган. Деярли барча давлатларда ҳолат шундай, дунё болалари катталар қатори асосий вақтини уйда ўтказишга мажбур. Айни ўйнаб, ҳаракат қиладиган ёшда бу осон эмас, албатта. Бироқ вазият шуни тақозо этмоқда.

Ўғил-қизларим.

Ташқи олам билан боғланиш имкони чекланган бўлса-да, сизнинг имкониятингиз чекланмаган! Уйда ҳам бадиий асар мутолаа қилиб, орзу-ўйларингизни тасвир ёки мусиқада ифодалаб, қўшимча фанлар, хорижий тиллар, шунингдек, она Заминимизни ўрганишингиз, интернет орқали билим ва тафаккурингизни кенгайтиришингиз мумкин.

Афсуски, айрим инсонларнинг жисмоний имкониятлари бошқаларникидан бир оз фарқ қилади. «Замин» фонди Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастурини тақдим этмоқда. Лойиҳа доирасида махсус мактабларни замонавий ёрдамчи ускуналар билан жиҳозлаш, ўқитиш усулларини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Энг асосийси, мунтазам равишда жарроҳлик амалиёти йўли билан ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш устида иш олиб борилади. Бу дегани, соғлиғида муаммоси бўлган болалар худди сизга ўхшаб меҳрибон онажониси, ғамхўр отасининг овозларини, атроф-борлиқдаги товушларни, мусиқа оҳангларини эшита олади, тўлақонли ҳаёт кечиради!

«Замин» фонди, жисмоний ҳолатидан қатъи назар, барча болажонларга қувонч улашишга тайёр. Зеро, сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!
», дейилади табрикда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар