«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:02
ЎЗO‘Z

Арипов ва Боронов айбдорларни жавобгарликка тортишга келишиб олди

01 июн, 15:00 2 325 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Арипов ва Боронов айбдорларни жавобгарликка тортишга келишиб олди Фото: gov.kg
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов билан Боткен вилоятидаги «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида учрашди. Учрашувда ДХХ раиси Абдусалом Азизов ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам иштирок этган.

Қирғизистон ҳукумати сайтида хабар қилинишича, учрашув чоғида кеча икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида юз берган можаро муҳокама қилинди.

Томонлар давлат чегарасининг Ўзбекистон-Қирғизистон қисмида содир бўлган воқеадан афсусда эканини билдириб, вазиятни тўғрилаш, унинг янада кескинлашишига йўл қўймаслик ва чегара ҳудудларидаги ҳолатни юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга чақиришди.

Икки давлатнинг илгари эришилган келишувларга содиқлиги ва юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга конструктив ёндашуви алоҳида қайд этилгани айтилади.

Шунингдек, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув натижасида томонлар биргаликда тергов-суриштирув тадбирларини ўтказишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга келишиб олдилар, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги можаро оқибатида 25 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар