«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:57
ЎЗO‘Z

«Тошкентда Осиё чемпиони бўлиб, мухлисларни футболга қайтармоқчимиз» — Темур Кападзе

31 мая, 23:13 2 755 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Тошкентда Осиё чемпиони бўлиб, мухлисларни футболга қайтармоқчимиз» — Темур Кападзе Шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Тошкентда футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилиши режалаштирилган. Kun.uz Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе билан қитъа чемпионатига карантин шароитида кўриладиган тайёргарлик юзасидан интервью ташкил этди.

– Темур, коронавирус футболга қандай таъсир кўрсатмоқда?
– Бу ҳам бир синов. Вирус барча соҳаларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Хусусан, спортга ҳам. Қайсидир соҳаларда ишни уйдан туриб компьютер орқали ҳал қилса ҳам бўлади. Лекин бизга машғулотлар ўтказишимизга майдон керак.

2 ойдан ортиқ вақт давомида уйда ўтирибмиз. Тўғри, йигитлар билан хабарлашиб турибмиз, уй шароитида қандай машғулотлар ўтказиш кераклиги борасида кўрсатмалар беряпмиз. Аммо футбол учун бу камлик қилади. Уйда бажариладиган машқлар билан майдонда 90 дақиқа югуриб бўлмайди.

– Июнь ойидан клублар машғулотларга қайтишади. Сиз бошчилик қиладиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қачон тўпланади? Тахминий режалар борми?
– Аслида вирус бўлмаганида октябргача бўлган режаларимиз аниқ эди. Хорижда йиғинлар ўтказмоқчи эдик, рақиблар ҳам тайёр эди. Лекин ҳозир вазият ўзгарди – ҳаммаси нолдан бошланади.

Суперлига тақвимини кутяпмиз. Чунки бизда сентябрь ойигача ФИФА кунлари йўқ, спарринг рақиблар муаммо бўлиши мумкин. Озарбайжон ва Хорватиядаги турнирларга чақиришди. Лекин унгача вазият қандай бўлади, билмаймиз.

Олдимизда 4 ой вақт қолмоқда, бу жамоавий ўйинни шакллантириш учун кам. Ҳозир турли вариантларни ўйлаяпмиз. Балки, жамоамизни Про-лигада ўйнатармиз ёки Суперлига жамоаларига қарши тез-тез ўртоқлик баҳслари ўтказармиз.

– Сизнинг жамоангизда Суперлига, Про-лига, ёшлар лигасидан ҳам номзодлар бўлиши мумкин. Уларнинг ўйинларини кузатишда, йиғинларга тўплашда муаммолар бўлмайдими?
– Суперлигада асосан 2 футболчимиз ҳаракат қилади – Жасур Жалолиддинов («Бунёдкор») ва Ҳожимат Эркинов (ОКМК). Улардан умидимиз катта.

Жамоанинг асосий қисмини «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Насаф» ёшлари ташкил этади. Клубларга муаммо юзага келтирмаслик учун ўйинчиларни навбатма-навбат йиғинга чақирамиз. Масалан, «Пахтакор»дан 8 номзод бор. Бир ҳафта 3 нафарини, кейинги ҳафта 3 нафарини чақиришимиз мумкин. Шу тарзда йигитларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб турамиз.

Карантиндан сўнг футболчиларда жароҳатлар кўпайиши мумкин. Бундай вазиятда мураббийлардан кўп нарса талаб этилади.

– Жамоангизда асосан 17, 18, 19 ёшли футболчилар бор. Тажрибадан маълумки, бундай ёшдаги йигитларда барқарорлик бўлмайди. Баҳорда яхши ҳаракат қилган ўйинчи кузда йўқолиб қолиши мумкин. Вақт оз қолгани ва карантин туфайли футбол тўхтатилгани сизга танлов борасида муаммо келтирмайдими? Айрим ёшлар сизнинг назарингиздан четда қолиб кетмайдими?
– Биз бу ёшдаги 70га яқин футболчини январь ойидан бери турли йиғинларга чақирдик ва уларнинг имкониятлари ҳақида яхши биламиз. Тўғри, ҳозир 3-4 ой ичида катта таваккал қила олмаймиз. Лекин бу жамоа Олимпиада ёшида. Олдимизда узоқ йўл турибди. Худо хоҳласа, Осиё чемпионатида ғалаба қозонсак, ундан сўнг жаҳон чемпионати ва Олимпиада саралаши бор.

Осиё чемпионати қайдномасига кирмаган ёшларда ҳам кейинчалик, албатта, имконият бўлади. Эшикларимиз очиқ.

– Осиё чемпионатида қайси жамоалар биз учун асосий рақиб бўлиши мумкин? Ҳали қуръа бўлмаган, шунга қарамай эҳтимолий рақиблар ўйинларини кузатдингизми?
– Бахтимизга, 1-саватдамиз. Гуруҳда бизга Қатар, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони тушмайди. 2-саватдаги Япония, Австралия ва Эрондан бири тўқнаш келиши мумкин. Худди катталар футболида бўлганидек, фаворитлар – ўша-ўша.

Саралаш босқичида Япония, Жанубий Корея ва Австралиянинг ўйинлари ёзилган дискларни кўрдим. Улар билан ҳам ўйнаса бўлади, бизнинг йигитлар рақиблардан кучсиз эмас.

Мени хавотирга солаётган нарса – уйда ўйнашимиз туфайли юзага келадиган босим. Бошиданоқ йигитларга айтгандим: мезбон бўлиш куч беради, лекин босим ҳам юклайди.

Таркибдаги 2 футболчи ҳаяжонланса ҳам, жамоавий ўйинда қийинчилик юзага келиши мумкин. Шунинг учун бу ёшдаги йигитларни нафақат жисмоний, балки руҳий томондан ҳам тайёрлашимиз керак.

– Темур, ишларингизга омад тилаймиз. Бундай суҳбатларни мунтазам ташкиллаштирамиз, деган умиддамиз. Суҳбат якунида шундай оғир кунларда мухлисларга нима деган бўлардингиз?
– Аввало, сизни янги иш ва лойиҳа билан табриклайман. Сизни миллий жамоага илк бор чақирилган давримиздан бери биламиз: футбол ичидаги инсонсиз. Лойиҳангиз давомли бўлсин, ўйлаганларингиз амалга ошсин.

Мухлисларимизга эса, аввало, соғлик тилайман. Коронавирусдан қутулиб, тезроқ одатий ҳаётимизга қайтайлик. Ўйлайманки, бунга оз қолди. Ишқибозлар миллий ва ёшлар жамоаларимизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин.

Футболчилар ғалабалар билан уларни хушнуд этишга ҳаракат қилишади. Биз ҳам октябрь ойида Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, мухлисларимизни яна футболга қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Жамолиддин Бобожонов суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 175
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 81
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар