«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:09
ЎЗO‘Z

Энтони Жошуа: Майк Тайсонга қарши жанг қилишни хоҳламайман

31 мая, 22:00 4 177 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энтони Жошуа: Майк Тайсонга қарши жанг қилишни хоҳламайман Фото: The Sun
Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа аввалроқ боксга қайтишини маълум қилган собиқ мутлақ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон билан жанг қилиш истаги йўқлигини айтди.

«Ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкин, мен Тайсон билан жанг қилишни хоҳламаган бўлардим. Ҳатто «Темир Майк» билан жанг қилиб, уни енган тақдиримда ҳам, ўйлашимча, бундан хурсанд бўладиган ягона шахс фақат мен бўламан. Мухлислар ҳуштакбозлиги қуршовида қолиб кетаман. У — афсона ва замонамизнинг буюк боксчиси.

Бутун жаҳон фақат икки чемпионни тан олган — Муҳаммад Али ва Майк Тайсон. Тайсон бокс оламидаги энг машҳур шахс
», — дейди Жошуа.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 53 ёшли Майк Тайсон бир нечта кўргазмали жангларда иштирок этиш учун рингга қайтишини эълон қилганди. У профессионал боксда 56 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган (44 нокаут) ва олти бор мағлубиятга учраган.
Энтони Жошуа, Майк Тайсон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 207
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 045
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 712
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар