«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 07:46
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда «Комби» 13 ёшли болани уриб юбориб каналга ағдарилди

31 мая, 21:38 2 638 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда «Комби» 13 ёшли болани уриб юбориб каналга ағдарилди Фото: ЙҲХББ
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган бола вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса 30 май куни соат 19:50 ларда «Нурафшон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-319 Танхоз—Яккабоғ—Эсат—Қозоқ автомобиль йўлининг 6-километрида юз берган. 2001 йилда туғилган Б.Р. исмли йигит «Комби-Москвич-Иж» русумли транспорт воситасини Яккабоғ шаҳри йўналиши томон бошқариб бораётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2007 йилда туғилган Ғ.Т.ни уриб юборган. Сўнг машина йўлнинг чап томонидаги каналга ағдарилган.

Фото: ЙҲХББ
ЙТҲда оғир тан жароҳатлари олган 13 ёшли ўғил бола шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан пиёдаларга эътиборли бўлишни, пиёдалардан белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликни, барча йўл ҳаракати қатнашчилари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини сўраб қолди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 0
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 1
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 87
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 312
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 140
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 0
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 1
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 65
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 28
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Бўлимлар