«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:38
ЎЗO‘Z

Суперлигада жорий қилинадиган 10та янги тақиқ ва ўзгаришлар

31 мая, 15:49 2 273 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Суперлигада жорий қилинадиган 10та янги тақиқ ва ўзгаришлар Ўзбекистон чемпионати ўйинлари 5 июнь кунидан томошабинсиз давом эттирилишига рухсат берилди. Шунга қарамай, мусобақани ўтказувчи ташкилот ва клублар олдига бир қанча вақтинчалик янги талаблар қўйилган.

Хусусан, ПФЛ COVID-19 пандемияси даврида профессионал футбол клубларининг машғулотлари ҳамда мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрларини жорий этган. Хўш, Суперлига ва Про-лига клублари карантин даврида қандай тақиқ ва ўзгаришларга амал қилишлари шарт?

Tribuna.uz 6 бобдан иборат карантин қоидаларининг энг асосий 10та бандини саралади.

1. Учрашув давомида стадионга киритилган барча персонал карантин нормаларига (шахсий ҳимоя воситаларига) қатъий риоя қилиши шарт. Уларга тупуриш, оғиз чайқалган сувни оммавий жойга (айниқса футбол майдонига) ташлаш каби санитария қоидаларини бузиш тақиқланади. Футболчилар оғиз чайиши ҳамда оғиздаги сувни ташлаши учун алоҳида идишлар, яъни, туфдон қўйилган нуқталарни ташкил этиш тавсия этилади.

2. Санитария қоидалари асосида ҳар бир футбол клуби расмий учрашув учун 35 кишидан кўп бўлмаган иштирок этувчилар (футболчилар, мураббийлар штаби, раҳбарият ва ҳоказо) рўйхатини шакллантиради.

3. Учрашувга 48 соат вақт қолганида футболчилар, мураббийлар ва бошқа расмий персоналлар ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар билан учрашиши мумкин эмас.

4. Биринчи давра ўйинлари якунига қадар 5 нафаргача футболчи алмаштириш учун рухсат этилади. Улар бу ўзгаришларни уч имконият давомида амалга оширишлари керак бўлади.

5. Учрашув олдидан икки жамоа вакиллари ва ҳакамларнинг ўзаро қўл бериб кўришиш тақиқланади.

6. Coca Cola бренди фонида жамоавий расмга тушишда футболчилар ижтимоий масофа сақлайди ҳамда бир-бирига тегиниб турмайди (зиг-заг усулида).

7. Футболчилар голни нишонлаётганда ижтимоий масофа сақлайди ва голни жамоавий нишонлашга йўл қўйилмайди.

8. Матбуот анжуманида иштирок этаётган футболчи ва мураббийлар микрофон, диктофон каби воситаларга тегиниши, уларни бир жойдан бошқа жойга суриши мумкин эмас.

9. Техник зонада жойлашган захира ўриндиғида фақатгина бош мураббий, ёрдамчи мураббий, шифокор ҳамда массажчига ижтимоий масофани сақлаш шарти билан рухсат этилади. Қолган барча персоналлар ва захира футболчилари ижтимоий масофани сақлагани ҳолда мухлислар трибунасидан жой олади.

10. Республика махсус комиссияси рухсат бергунига қадар учрашувлар томошабинларсиз ўтказилади.

У.Ибодов тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар