«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:03
ЎЗO‘Z

Бухорода коронавирусга чалинган оила билан мулоқот қилган 268 фуқаро карантинга олинди

31 мая, 12:28 3 104 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода коронавирусга чалинган оила билан мулоқот қилган 268 фуқаро карантинга олинди Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида коронавирусга чалинган бир оиланинг етти нафар аъзоси билан мулоқот қилгани маълум бўлган 268 нафар фуқаро уй карантинига олинди. Бу ҳақда Шофиркон ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича туман штабидан олинган маълумотга кўра, COVID-19 вируси аниқланган фуқаролар билан мулоқотда бўлган 80 та хонадон вакили 23—29 май кунлари карантинга олинган.

«Карантинга олинган хонадонларга кириб-чиқишни назорат қилиш учун жами 26 нафар ИИБ, Миллий гвардия ходими жалб қилинган. Ҳудуд кун-у тун қўриқланмоқда», — дейилади туман ҳокимлиги ахборотида.

Қўшимча қилинишича, туман штаби коронавирус юқтирган ва ҳозирда шифохонада даволанаётган фуқаролар билан мулоқотга киришганларни аниқлашда давом этмоқда.

«Шофиркон туманида юзага келган ҳолат вилоятда коронавирус пандемиясига қарши кураш чораларини кучайтиришни талаб қилмоқда. Вилоят махсус комиссияси қарорига кўра, халқаро юк машиналарининг кириб келиши билан боғлиқ масалада ҳам қатъий назорат ўрнатиш белгиланди», — деди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи, коронавирус пандемиясига қарши махсус штаб раҳбари Акобир Ашуров.

Эслатиб ўтамиз, туманда бир оиланинг етти нафар аъзосида коронавирус аниқлангач, туманга кириб-чиқиш тўхтатилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 223
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар