«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:40
ЎЗO‘Z

"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган

30 мая, 20:53 3 545 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган "Пахтакор" етакчиси Жалолиддин Машариповга Туркиянинг "Трабзонспор" клуби жиддий қизиқаётгани ҳақида маълумот бергандик.
Бугун турк матбуотида, хусусан "FotoMac" нашри тарқатган хабарга кўра Машариповнинг трансфер нархи 6 миллион евро баҳоланган ва бу "Трабзонспор" клубини қўрқитиб юборгани ҳақида маълумот берган.

Мазкур ҳолатни аниқлаш мақсадида, сайтимиз таҳририяти "Пахтакор" раҳбарияти билан боғланди. Тошкент клубининг "championat.asia"га маълум қилишича, турк матбуотидаги хабар асоссиз. Яъни, "Пахтакор" Машариповнинг трансфер нархини 6 миллион евро баҳоламаган. Шунингдек, клублар ҳали расман музокараларга киришмаган. "Трабзонспор" клуби Машариповнинг трансфери бўйича ҳозирча расмий сўров юборгани йўқ.

Куни кеча Машариповнинг трансфери бўйича Шаҳбоз Беғамов маълум қилганидек, "Пахтакор" ва турк клуби ўртасидаги музокаралар ҳали расмий жараёнга кўчмаган. Ва бу кўп жиҳат аввало футболчи ҳамда клубнинг ўзаро шартнома шартларини келишувига ҳам боғлиқ масала. Туркия клуби Машариповга жиддий қизиқмоқда, лекин ҳали аниқ таклиф билан тошкентликларга мурожаат қилмаган.

"Пахтакор" Жалолиддин Машариповнинг трансфери бўйича "Трабзонспор" билан музокараларга киришишга тайёр ва томонлар буни ўзаро ҳал этишлари мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 0
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 0
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар