«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 19:49
ЎЗO‘Z

Рус жосуси Ангела Меркелнинг электрон почтасига ўғринча кирди. Расмий Берлин бундан дарғазаб...

30 мая, 17:00 2 463 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рус жосуси Ангела Меркелнинг электрон почтасига ўғринча кирди. Расмий Берлин бундан дарғазаб... Фото: «AFP»
Германия ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Мигель Бергер Россиянинг Берлиндаги элчиси Сергей Нечаевни норозилик белгиси сифатида суҳбатга чақирди. Мулоқот пайти россиялик ҳакерлар томонидан Германия бундестагига уюштирилган киберҳужумлар бўйича расмий Берлиннинг кескин эътирози изҳор этилган.

Германия ҳукумати вакили ҳакерлик ҳужумларини амалга оширган шахсларга нисбатан Европа иттифоқининг киберҳужумлар бўйича жазо чораларини ҳам қўлланиши маълум қилган.

Гап шундаки, жорий йил 5 май куни Германия федерал прокурори Россия фуқароси Дмитрий Бадинни ҳибсга олишга ордер берди. Олмон тергов идорасига кўра, Д.Бадин бир гуруҳ шахслар билан биргаликда хорижий давлат фойдасига, Германия зарарига жосуслик фаолияти билан шуғулланган. Жумладан, 2015 йилда APT28 номли яширин гуруҳ аъзоси сифатида бундестаг депутатлари ҳамда канцлер электрон почтасига ҳакерлик ҳужумини амалга оширган. Германия ТИВнинг қатъий ишончига кўра, Д.Бадин бу пайтда ГРУ – Россия жосуслик идораси ходими бўлган. Киберҳужум оқибатида олмон парламенти ҳамда канцлер идорасидан бир неча гигабайт ҳажмда махфий маълумот ва ёзишмалар ўғирланган.

Эслатиб ўтамиз, Россия фуқароси Д.Бадин АҚШ Федерал қидирув бюроси томонидан 2016 йилдаги президентлик сайловига ноқонуний аралашувда ҳам айбланмоқда.

Канцлер Ангела Меркелнинг ўзи ҳам рус разведкаси электрон почтаси ўғринча кирганини тасдиқлаган. “Бу ҳодисадан қаттиқ хафа бўлдим”, – деган олмон ҳукумати етакчиси.

Ушбу жиноятни тасдиқловчи жиддий далилларга мавжудлигини таъкидлаган Меркель Германия зарур бўлса жавоб чораларини кўриши мумкинлигига ишора қилган.

Меркель хонимга кўра, Россия томони воқеликни бузиб кўрсатиш мақсадида гибрид уруш стратегиясидан фойдаланмоқда. Бу эса Берлин ва Москва ўртасидаги муносабатлар совуқчилик солиши турган гап.

Кремль, табиийки, киберҳужумларга алоқадорликни инкор этмоқда. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова эса бундестаг электрон тизими рус жосуслар томонидан бузилганини рад этиб, “Биз бундестагни фақат бир марта – 1945 йилда бузганмиз. Ўшанда биз Берлинни нацистлардан озод қилган эдик” деган.

Россия ва Германия муносабати, жумладан, президент Владимир Путин ва канцлер Ангела Меркель муносабатини илиқ деб бўлмайди. Меркель 2014 йилда Қрим Россия ҳудудига қўшиб олинишини кескин қоралаган ва расмий Москвага нисбатан санкциялар жорий этишни қўллаб-қувватлаган. Жосуслик можароси эса мураккаб муносабатларни янада чигаллаштириш мумкин. Россия раҳбари бир замонлар ГДР ҳудудида КГБ агенти сифатида фаолият юритгани инобатга олинса, расмий Берлин рус жосуслари қилмишидан нега бунчалик дарғазаб бўлаётгани анча ойдинлашади.

С.Салим




Мавзуга оид янгиликлар
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 0
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 1
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 47
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 88
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 0
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 0
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 0
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 7
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • Бўлимлар